https://sputniknews.uz/20220404/iiv-e-patrul-tizimini-joriy-etadi-23754208.html
ИИВ “Е-patrul” тизимини жорий этади
ИИВ “Е-patrul” тизимини жорий этади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органларида босқичма-босқич "E-patrul" тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.
2022-04-04T12:36+0500
2022-04-04T12:36+0500
2022-04-04T12:36+0500
жамият
иив
йўл-патрул хизмати (йпх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1390/24/13902489_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_e698fb3bdcbd8595f668e94b219e7eaa.jpg
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органларида босқичма-босқич "E-patrul" тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади. Бу ИИВ ишлаб чиққан ва жамоатчилик муҳокамасига қўйган янги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.Барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилади. Патруль-пост хизмати ходимлари фаолиятини “бодикамера”дан фойдаланган ҳолда амалга оширишади.Қуйидагилар ҳуқуқбузарликлар содир этишда гумон қилинаётган фуқаролар ва бошқа шубҳали шахсларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловасига мувофиқ тасдиқланади:Ҳужжат қабул қилингандан сўнг ИИВ уч ой муддатда планшет орқали шахсни биометрик идентификация қилишда фойдаланиладиган "E-patrul" дастурий комплексининг техник топшириғи, дастурий таъминоти ва мобиль иловасини ишлаб чиқиши керак.“Е-patrul” тизими фаолиятини рақамлаштиришда зарур компьютер ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1390/24/13902489_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_506b0bb7d3a390bfbb59ffdb7dacc6d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иив е-patrul
ИИВ “Е-patrul” тизимини жорий этади
2023 йилдан фуқароларни текшириш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш тартибидан воз кечиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органларида босқичма-босқич "E-patrul" тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади. Бу ИИВ ишлаб чиққан ва жамоатчилик муҳокамасига қўйган янги қонун лойиҳасида
кўзда тутилган. Барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилади. Патруль-пост хизмати ходимлари фаолиятини “бодикамера”дан фойдаланган ҳолда амалга оширишади.
Қуйидагилар ҳуқуқбузарликлар содир этишда гумон қилинаётган фуқаролар ва бошқа шубҳали шахсларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловасига мувофиқ тасдиқланади:
"E-patrul" тизимидан фойдаланиш тартиби;
Патруль-пост хизмати ходимлари ҳаракатларини қайд этувчи техник воситалардан фойдаланиш тартиби;
Бодикамералар орқали қайд этилган маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби;
"E-patrul" тизимидан фойдаланишда ходимнинг мажбуриятлари.
Ҳужжат қабул қилингандан сўнг ИИВ уч ой муддатда планшет орқали шахсни биометрик идентификация қилишда фойдаланиладиган "E-patrul" дастурий комплексининг техник топшириғи, дастурий таъминоти ва мобиль иловасини ишлаб чиқиши керак.
“Е-patrul” тизими фаолиятини рақамлаштиришда зарур компьютер ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.