https://sputniknews.uz/20220404/dollar-misli-qora-tuynuk-yuan-dunyo-valyutasiga-aylanadimi-23763865.html
“Доллар мисли қора туйнук”: юань дунё валютасига айланадими?
“Доллар мисли қора туйнук”: юань дунё валютасига айланадими?
Sputnik Ўзбекистон
Россия, Хитой, араб давлатлари нефть савдосини маҳаллий валюталарга ўтказишни жидий муҳокама қилмоқда. Вашингтон сиёсатидан норози бўлган Саудия Арабистони... 04.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-04T21:26+0500
2022-04-04T21:26+0500
2023-04-05T18:36+0500
колумнистлар
хитой
саудия арабистони
ақш доллари
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/05/18156584_0:177:3054:1895_1920x0_80_0_0_9f79ad10b4aed4d8f678d75648ffe59e.jpg
Дмитрий ЕрмаковҒарб компаниялари Россия бозоридан чиқиб кетмоқда, демак Хитой билан савдо-сотиқ кенгаяди. Бир қанча маҳаллий банклар ўз мижозларига Хитой валютасида ҳисоб рақами очишни тавсия қилмоқда. ХХР иқтисодиёти- дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан. Юань бутун дунё молия тизимида долларга рақобатчи бўла оладими? Батафсил РИА-Новости материалида.Бир юань – бир йўл2019 йилларда Москва ва Пекин ҳисоб-китобларида доллардан воз кечишга қарор қилган эди. Аммо ўша пайтда бу шунчаки муддао эди холос: Хитой банклари АҚШ валютасидан воз кечмади. Шунга қарамай, икки давлат электрон тўлов тизимларини боғлаш йўлида илк қадамларни ташлади.Ҳозир Хитой Ташқи ишлар вазирлиги яна Россия билан савдони рубль ёки юанга ўтказиш мавзусини кўтармоқда. Гап фақат энергия манбалари ҳақида кетмоқда. Хитой худди шундай стратегияни Жануби-Шарқий Осиё ва араб давлатларида илгари сурмоқда. Масалан, Вашингтон сиёсатидан норози бўлган Саудия Арабистони долларни “қора туйнук” деб атайди. Шу боис, Ар-Риёд ва Пекин ҳисоб-китоб валютасини ўзгартиришни аллақачон муҳокама қилмоқда, дейди “Тайхэ” таҳлилий марказининг катта илмий ходими Ван Цзайбан РИА Новости агентлигига. Бу музокаралар ҳақида The Wall Street Journal ҳам ёзди.Россия ва Беларусь кредит ташкилотлари ҳам Ғарб валюталаридан воз кечиш ҳақида ўйламоқда. Хитой ҳудудида операцияларни амалга ошириш учун лицензияга эга ягона Россия банки ВТБ “Альфа-Банк” билан биргаликда россияликларга юанда ҳисоб ва омонатларни очишни таклиф қилмоқда. Март ойида ВТБнинг Хитой валютаси билан операциялар бўйича айланмаси 960 миллион рублни ташкил этди. Бу февраль ойига нисбатан 21 баравар юқори.Марказий банк охирги йилларда олтин ва Хитой юанининг улушини захираларнинг деярли ярмигача оширганини эслатиб ўтди. Беларусь валюта-фонд биржаси юань билан операциялар бошланганини эълон қилди. Дастлабки савдо-сотиқ ишлари аллақачон бўлиб ўтган.Бешинчи жойХитой юанни илгари суриш амбицияларини ўн йил олдин эълон қилган эди. Ва қандайдир муваффақиятларга эришди ҳам. Бироқ, ҳатто хитойлик таҳлилчиларнинг фикрича, Ғарбнинг санкциялари ҳам, Украинадаги махсус операциянинг бошқа оқибатлари ҳам валюта бозоридаги жаҳон тартибини ўзгартиришга олиб келмайди. Хитой молиявий тузилмалари тубдан ислоҳ қилинган тақдирдагина “ренменби”га (“халқ пули” - Хитой валюта бирлигининг расмий номи) омад кулиб боқади, деб ёзади South China Morning Post нашри.Океан ортидаги рақиблар эса Пекиннинг ҳаракатларини хавотир билан кузатмоқда. АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллнинг айтишича, Украина воқеалари Хитойнинг “молиявий траекториясини ўзгартириши” мумкин. Аввалроқ, расмийнинг сўзларига кўра, Пекин жаҳон валюта тизимидан изоляцияга қараб кетаётган эди. Ҳозир эса у вазиятдан фойдаланиб, юанни кенгайтиришни бошлаши мумкин.Бундай хавотирлар асосли. ХВФ маълумотларига кўра, жаҳон марказий банклари 319 миллиард долларга тенг юанга эга. Жаҳон иқтисодиёти шароитида бу унчалик кўп эмас: умумий захираларнинг тахминан 2,5%и дегани. Таққослаш учун, унинг ярмидан кўпи долларда, 19 фоизи еврода сақланади. Шу билан бирга, ренминби дунёдаги бешинчи энг йирик захира валютаси ҳисобланади.Юань ХВФ розилигини олган 2016 йилда унинг улуши кескин ошди. Хитойнинг “Бир камар – бир йўл” кенг кўламли инфратузилма лойиҳаси ҳақида унутмаслик лозим. Бунга параллел равишда, долларнинг заҳира валютаси сифатида ҳажми пасайиб бормоқда - 2007 йилда у деярли 70% ни ташкил этди.Шу билан бирга, Bloomberg йил бошида таъкидлаганидек, юань халқаро тўловлар бозорида тўртинчи ўринни эгаллади. Таққослаш учун: валюта 2010 йилда 35-ўринни эгаллаган эди.Ҳозирда ренминби дунёнинг тахминан 75 та давлатида захира валюта сифатида қўлланилмоқда, дейди Sigma Global Management инвестициялар бўйича директори Владислав Петленко РИА Новости агентлигига. Юань аллақачон Хитой, Австралия ва Япония ўртасида тўғридан-тўғри сотилмоқда. Яъни, экспертнинг таъкидлашича, ҳар икки давлат ҳам Хитой билан битимларда АҚШ долларига муҳтож эмас.Худди шундай фикрни Яқин Шарқ таҳлилчилари ҳам қўлламоқда. Мисрнинг Al-Ahram газетасининг Қатар амирининг собиқ маслаҳатчиси Абд ал-Монейм Саййиддан иқтибос келтиришича: “Россия Хитойнинг дунё устидан назорати учун йўл очади”. Унинг фикрича, айнан юань янги халқаро валютага айланади, чунки ХХР кучли иқтисодиётга эга ва республикада “игнадан тортиб ракетагача” - ҳамма нарса ишлаб чиқарилади.Ғарбнинг сиёсати фақат Россия Федерациясини Осиё давлатлари билан биринчи навбатда нефть ва газ билан савдо қилишга ундайди. Ва бу фақат Хитойга тегишли эмас. Масалан, Ҳиндистон ва Россия миллий валюталарда ҳисоб-китоб механизмини яратиш масаласини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Mint газетаси Ҳиндистон ҳукуматидаги манбага таяниб. Маҳаллий экспортчилар тўловни доллар ва еврода эмас, балки рупийда олишлари мумкин бўлади.Доллар учун хавфҚандай бўлмасин, Россия ва Хитой ҳозирги шароитда товар айирбошлаш ҳажмини оширади. Москвада бошқа йўл йўқ: АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия валюта заҳираларининг ярмини музлатди, Марказий банк билан операцияларни тақиқлади ва бир нечта асосий банкларнинг SWIFT тизимига киришига тўсқинлик қилди.Хитой - Россия валюта заҳираларининг энг йирик хорижий эгаларидан бири. У уларнинг 13,8 фоизига эга, бу 630 миллиард долларга тенг. Бундан ташқари, Пекин Москванинг асосий савдо шериги. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги битимлар ҳажми 148 миллиард доллардан ошган.Бироқ, баъзи муҳим масалаларда - масалан, самолётлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришда - Пекин ҳозирча кутиб туриш позициясида. Reuters агентлигининг ёзишича, Хитой гўёки ўзининг тўртта йирик нефт ва газ компаниясига Россия лойиҳаларидаги иштирокини камайтиришни тавсия қилган. Аммо Хитой Ташқи ишлар вазирлиги буни рад этди.Шу билан, Вашингтон Пекинни Москвага қарши санкцияларни четлаб ўтгани учун жазо билан қўрқитишда давом этмоқда. АҚШ Савдо вазири Жина Раймондо хитойлик яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларни АҚШ жиҳозлари ва дастурий таъминотидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди.Февраль ойида расман ишга туширилган рақамли юань санкцияларни четлаб ўтиш воситаси бўлиши мумкин. Бошқа электрон валюталар сингари, у санкцияланган товарлар рўйхатига мувофиқлиги учун айрим банк текширувларини четлаб ўтиш имконини беради.Рақамли ренминбининг ишга туширилиши Вашингтонда хавотир уйғотди: электрон доллар ҳамон ишлаб чиқарилиш жараёнида. АҚШ Марказий банки бундай суръатда долларнинг халқаро ҳукмронлигини сусайиши мумкинлигини айтди. Бундан ташқари, евро Америка валютасининг изидан боради. SWIFT маълумотларига кўра, 2021-йил декабрида глобал тўловларнинг 40,5% и долларга, евро эса 36,7 %ни ташкил қилган.“Хитойнинг Тайвандан бошқа ҳудудий экспансияни ривожлантирадиган жойи йўқ. Аммо иқтисодий экспансия йўллари очиқ, - дейди халқаро молиявий таҳлилчи Андрей Плотников. Бундан ташқари, рақамли юань чиндан ҳам Россияга кўплаб иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда ва санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бериши мумкин”.Узоқ муддатли истиқболЮаннинг халқаро ҳисоб-китобларда нисбатан машҳур эмаслиги Хитой расмийларининг валюта курсини тартибга солиш истаги билан изоҳланади, дейди экспертлар. “Тўлиқ конвертация қилинмаган валюта мамлакатга ички бозордаги вазиятни яхшироқ назорат қилиш ва ташқи бож ва санкцияларга осонгина мослашиш имкониятини беради. Бошқача қилиб айтганда, ХХР капиталнинг чиқиб кетишини қатъий назорат қилади”, - дейди “ООО Лэйбл Хоум Инк.” бош директори Иван Белкин.Бироқ, россияликлар учун юань истиқболли валютага ўхшайди: Хитой Россия банкларининг SWIFT тизимидан узилишига қарши чиққан кам сонли давлатлардан биридир.“Хитойнинг Россия билан ташқи савдосида юаннинг мустаҳкамланиши Хитой қабул қилишга тайёр бўлган қайта йўналтирилган Россия хомашё экспорти ҳажмига боғлиқ бўлади. Масалан, Хитой металлургия саноатида ўз йирик ишлаб чиқаришига эга”, дея таъкидлайди Владислав Петленко. Хитой Россиядан кам нефть сотиб олади. Бироқ, россиялик етказиб берувчилар нархларни пасайтирса, Пекин нефть ҳажмини оширишга рози бўлиши мумкин”.Экспертларнинг фикрича, россияликлар бугунги кунда юанни сотиб олишлари керак. “Узоқ муддатда бу таваккал сармоядир, аммо тезкор спекуляция ва ўрта муддатли сармоялар нафақат тежаш, балки маблағларни кўпайтириши мумкин”, - Иван Белкин.Владислав Петренконинг таъкидлашича ҳам, юанни инвестиция портфелида сақлаш ҳозирги вазиятда кўпроқ фойдалироқдир.Бироқ, Хитой иқтисодиёти ёмон диверсификациялашган. “Юан ҳамон халқаро тез пулга айлана олиш - ликвидликка эга эмас. Пекин учун узоқ вақт давомида АҚШ долларида баҳоланган товарлар экспортининг катта ҳажми туфайли арзон миллий валютани сақлаб қолиш фойдали эди”, - дейди Владислав Петленко- Шу муносабат билан Хитой Халқ банки юаннинг АҚШ доллари ва бошқа таниқли жаҳон валюталари билан боғланиши устидан назоратни юмшатиши керак”.Бироқ бу содир бўлмагунча, Хитой компанияларининг жаҳон бозоридаги роли ортиб бориши юаннинг қадрсизланишига олиб келади. Бу шуни англатадики, россияликлар юанни сотиб олаётганда бироз пул йўқотиш хавфи бор - ҳеч бўлмаганда, қисқа муддатда. Хитой валютасининг Россия билан ташқи савдодаги ролига келсак, бунда кўп нарса Пекиннинг Ғарбдан мустақил ўйин ўйнаш истаги ва энг муҳими, қобилиятига боғлиқ.
хитой
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/05/18156584_161:0:2892:2048_1920x0_80_0_0_2dbe459193a13405ae27f0b29b96f303.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
колумнистлар, хитой, саудия арабистони, ақш доллари, россия
колумнистлар, хитой, саудия арабистони, ақш доллари, россия
“Доллар мисли қора туйнук”: юань дунё валютасига айланадими?
21:26 04.04.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Россия, Хитой, араб давлатлари нефть савдосини маҳаллий валюталарга ўтказишни жидий муҳокама қилмоқда. Вашингтон сиёсатидан норози бўлган Саудия Арабистони долларни “қора туйнук” деб атайди.
Ғарб компаниялари Россия бозоридан чиқиб кетмоқда, демак Хитой билан савдо-сотиқ кенгаяди. Бир қанча маҳаллий банклар ўз мижозларига Хитой валютасида ҳисоб рақами очишни тавсия қилмоқда. ХХР иқтисодиёти- дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан. Юань бутун дунё молия тизимида долларга рақобатчи бўла оладими? Батафсил РИА-Новости материалида.
2019 йилларда Москва ва Пекин ҳисоб-китобларида доллардан воз кечишга қарор қилган эди. Аммо ўша пайтда бу шунчаки муддао эди холос: Хитой банклари АҚШ валютасидан воз кечмади. Шунга қарамай, икки давлат электрон тўлов тизимларини боғлаш йўлида илк қадамларни ташлади.
Ҳозир Хитой Ташқи ишлар вазирлиги яна Россия билан савдони рубль ёки юанга ўтказиш мавзусини кўтармоқда. Гап фақат энергия манбалари ҳақида кетмоқда. Хитой худди шундай стратегияни Жануби-Шарқий Осиё ва араб давлатларида илгари сурмоқда. Масалан, Вашингтон сиёсатидан норози бўлган Саудия Арабистони долларни “қора туйнук” деб атайди. Шу боис, Ар-Риёд ва Пекин ҳисоб-китоб валютасини ўзгартиришни аллақачон муҳокама қилмоқда, дейди “Тайхэ” таҳлилий марказининг катта илмий ходими Ван Цзайбан РИА Новости агентлигига. Бу музокаралар ҳақида The Wall Street Journal ҳам ёзди.
Россия ва Беларусь кредит ташкилотлари ҳам Ғарб валюталаридан воз кечиш ҳақида ўйламоқда. Хитой ҳудудида операцияларни амалга ошириш учун лицензияга эга ягона Россия банки ВТБ “Альфа-Банк” билан биргаликда россияликларга юанда ҳисоб ва омонатларни очишни таклиф қилмоқда. Март ойида ВТБнинг Хитой валютаси билан операциялар бўйича айланмаси 960 миллион рублни ташкил этди. Бу февраль ойига нисбатан 21 баравар юқори.
Марказий банк охирги йилларда олтин ва Хитой юанининг улушини захираларнинг деярли ярмигача оширганини эслатиб ўтди. Беларусь валюта-фонд биржаси юань билан операциялар бошланганини эълон қилди. Дастлабки савдо-сотиқ ишлари аллақачон бўлиб ўтган.
Хитой юанни илгари суриш амбицияларини ўн йил олдин эълон қилган эди. Ва қандайдир муваффақиятларга эришди ҳам. Бироқ, ҳатто хитойлик таҳлилчиларнинг фикрича, Ғарбнинг санкциялари ҳам, Украинадаги махсус операциянинг бошқа оқибатлари ҳам валюта бозоридаги жаҳон тартибини ўзгартиришга олиб келмайди. Хитой молиявий тузилмалари тубдан ислоҳ қилинган тақдирдагина “ренменби”га (“халқ пули” - Хитой валюта бирлигининг расмий номи) омад кулиб боқади, деб ёзади South China Morning Post нашри.
Океан ортидаги рақиблар эса Пекиннинг ҳаракатларини хавотир билан кузатмоқда. АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллнинг айтишича, Украина воқеалари Хитойнинг “молиявий траекториясини ўзгартириши” мумкин. Аввалроқ, расмийнинг сўзларига кўра, Пекин жаҳон валюта тизимидан изоляцияга қараб кетаётган эди. Ҳозир эса у вазиятдан фойдаланиб, юанни кенгайтиришни бошлаши мумкин.
Бундай хавотирлар асосли. ХВФ маълумотларига кўра, жаҳон марказий банклари 319 миллиард долларга тенг юанга эга. Жаҳон иқтисодиёти шароитида бу унчалик кўп эмас: умумий захираларнинг тахминан 2,5%и дегани. Таққослаш учун, унинг ярмидан кўпи долларда, 19 фоизи еврода сақланади. Шу билан бирга, ренминби дунёдаги бешинчи энг йирик захира валютаси ҳисобланади.
Юань ХВФ розилигини олган 2016 йилда унинг улуши кескин ошди. Хитойнинг “Бир камар – бир йўл” кенг кўламли инфратузилма лойиҳаси ҳақида унутмаслик лозим. Бунга параллел равишда, долларнинг заҳира валютаси сифатида ҳажми пасайиб бормоқда - 2007 йилда у деярли 70% ни ташкил этди.
Шу билан бирга, Bloomberg йил бошида таъкидлаганидек, юань халқаро тўловлар бозорида тўртинчи ўринни эгаллади. Таққослаш учун: валюта 2010 йилда 35-ўринни эгаллаган эди.
Ҳозирда ренминби дунёнинг тахминан 75 та давлатида захира валюта сифатида қўлланилмоқда, дейди Sigma Global Management инвестициялар бўйича директори Владислав Петленко РИА Новости агентлигига. Юань аллақачон Хитой, Австралия ва Япония ўртасида тўғридан-тўғри сотилмоқда. Яъни, экспертнинг таъкидлашича, ҳар икки давлат ҳам Хитой билан битимларда АҚШ долларига муҳтож эмас.
Худди шундай фикрни Яқин Шарқ таҳлилчилари ҳам қўлламоқда. Мисрнинг Al-Ahram газетасининг Қатар амирининг собиқ маслаҳатчиси Абд ал-Монейм Саййиддан иқтибос келтиришича: “Россия Хитойнинг дунё устидан назорати учун йўл очади”. Унинг фикрича, айнан юань янги халқаро валютага айланади, чунки ХХР кучли иқтисодиётга эга ва республикада “игнадан тортиб ракетагача” - ҳамма нарса ишлаб чиқарилади.
Ғарбнинг сиёсати фақат Россия Федерациясини Осиё давлатлари билан биринчи навбатда нефть ва газ билан савдо қилишга ундайди. Ва бу фақат Хитойга тегишли эмас. Масалан, Ҳиндистон ва Россия миллий валюталарда ҳисоб-китоб механизмини яратиш масаласини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Mint газетаси Ҳиндистон ҳукуматидаги манбага таяниб. Маҳаллий экспортчилар тўловни доллар ва еврода эмас, балки рупийда олишлари мумкин бўлади.
Қандай бўлмасин, Россия ва Хитой ҳозирги шароитда товар айирбошлаш ҳажмини оширади. Москвада бошқа йўл йўқ: АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия валюта заҳираларининг ярмини музлатди, Марказий банк билан операцияларни тақиқлади ва бир нечта асосий банкларнинг SWIFT тизимига киришига тўсқинлик қилди.
Хитой - Россия валюта заҳираларининг энг йирик хорижий эгаларидан бири. У уларнинг 13,8 фоизига эга, бу 630 миллиард долларга тенг. Бундан ташқари, Пекин Москванинг асосий савдо шериги. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги битимлар ҳажми 148 миллиард доллардан ошган.
Бироқ, баъзи муҳим масалаларда - масалан, самолётлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришда - Пекин ҳозирча кутиб туриш позициясида. Reuters агентлигининг ёзишича, Хитой гўёки ўзининг тўртта йирик нефт ва газ компаниясига Россия лойиҳаларидаги иштирокини камайтиришни тавсия қилган. Аммо Хитой Ташқи ишлар вазирлиги буни рад этди.
Шу билан, Вашингтон Пекинни Москвага қарши санкцияларни четлаб ўтгани учун жазо билан қўрқитишда давом этмоқда. АҚШ Савдо вазири Жина Раймондо хитойлик яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларни АҚШ жиҳозлари ва дастурий таъминотидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди.
Февраль ойида расман ишга туширилган рақамли юань санкцияларни четлаб ўтиш воситаси бўлиши мумкин. Бошқа электрон валюталар сингари, у санкцияланган товарлар рўйхатига мувофиқлиги учун айрим банк текширувларини четлаб ўтиш имконини беради.
Рақамли ренминбининг ишга туширилиши Вашингтонда хавотир уйғотди: электрон доллар ҳамон ишлаб чиқарилиш жараёнида. АҚШ Марказий банки бундай суръатда долларнинг халқаро ҳукмронлигини сусайиши мумкинлигини айтди. Бундан ташқари, евро Америка валютасининг изидан боради. SWIFT маълумотларига кўра, 2021-йил декабрида глобал тўловларнинг 40,5% и долларга, евро эса 36,7 %ни ташкил қилган.
“Хитойнинг Тайвандан бошқа ҳудудий экспансияни ривожлантирадиган жойи йўқ. Аммо иқтисодий экспансия йўллари очиқ, - дейди халқаро молиявий таҳлилчи Андрей Плотников. Бундан ташқари, рақамли юань чиндан ҳам Россияга кўплаб иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда ва санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бериши мумкин”.
Юаннинг халқаро ҳисоб-китобларда нисбатан машҳур эмаслиги Хитой расмийларининг валюта курсини тартибга солиш истаги билан изоҳланади, дейди экспертлар. “Тўлиқ конвертация қилинмаган валюта мамлакатга ички бозордаги вазиятни яхшироқ назорат қилиш ва ташқи бож ва санкцияларга осонгина мослашиш имкониятини беради. Бошқача қилиб айтганда, ХХР капиталнинг чиқиб кетишини қатъий назорат қилади”, - дейди “ООО Лэйбл Хоум Инк.” бош директори Иван Белкин.
Бироқ, россияликлар учун юань истиқболли валютага ўхшайди: Хитой Россия банкларининг SWIFT тизимидан узилишига қарши чиққан кам сонли давлатлардан биридир.
“Хитойнинг Россия билан ташқи савдосида юаннинг мустаҳкамланиши Хитой қабул қилишга тайёр бўлган қайта йўналтирилган Россия хомашё экспорти ҳажмига боғлиқ бўлади. Масалан, Хитой металлургия саноатида ўз йирик ишлаб чиқаришига эга”, дея таъкидлайди Владислав Петленко. Хитой Россиядан кам нефть сотиб олади. Бироқ, россиялик етказиб берувчилар нархларни пасайтирса, Пекин нефть ҳажмини оширишга рози бўлиши мумкин”.
Экспертларнинг фикрича, россияликлар бугунги кунда юанни сотиб олишлари керак. “Узоқ муддатда бу таваккал сармоядир, аммо тезкор спекуляция ва ўрта муддатли сармоялар нафақат тежаш, балки маблағларни кўпайтириши мумкин”, - Иван Белкин.
Владислав Петренконинг таъкидлашича ҳам, юанни инвестиция портфелида сақлаш ҳозирги вазиятда кўпроқ фойдалироқдир.
Бироқ, Хитой иқтисодиёти ёмон диверсификациялашган. “Юан ҳамон халқаро тез пулга айлана олиш - ликвидликка эга эмас. Пекин учун узоқ вақт давомида АҚШ долларида баҳоланган товарлар экспортининг катта ҳажми туфайли арзон миллий валютани сақлаб қолиш фойдали эди”, - дейди Владислав Петленко- Шу муносабат билан Хитой Халқ банки юаннинг АҚШ доллари ва бошқа таниқли жаҳон валюталари билан боғланиши устидан назоратни юмшатиши керак”.
Бироқ бу содир бўлмагунча, Хитой компанияларининг жаҳон бозоридаги роли ортиб бориши юаннинг қадрсизланишига олиб келади. Бу шуни англатадики, россияликлар юанни сотиб олаётганда бироз пул йўқотиш хавфи бор - ҳеч бўлмаганда, қисқа муддатда. Хитой валютасининг Россия билан ташқи савдодаги ролига келсак, бунда кўп нарса Пекиннинг Ғарбдан мустақил ўйин ўйнаш истаги ва энг муҳими, қобилиятига боғлиқ.