https://sputniknews.uz/20220404/bu-yilgi-innoprom-dasturidn-nimalar-orin-olgan-23757816.html
Бу йилги "Иннопром" дастуридан нималар ўрин олган
Бу йилги "Иннопром" дастуридан нималар ўрин олган
Sputnik Ўзбекистон
"Биз фақат сотиш учун келмаймиз, биз бирга ишлашни хоҳлаймиз", - деди бугун бўлиб ўтаётган онлайн-сессия давомида Антон Атрашкин. 04.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-04T14:39+0500
2022-04-04T14:39+0500
2023-04-05T18:36+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20794473_0:157:1334:907_1920x0_80_0_0_8c1b48d334501743e7723ac33ba53b39.png
ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Апрель ойи охирида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган "Иннопром" кўргазмаси дастуридан қандай тадбирлар ўрин олгани ҳақида бугун Россия ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида бўлиб ўтган онлайн-сессияда маълум бўлди. "Иннопром" кўргазмаси дастурий директори Антон Атрашкин айтишига кўра, бу йил кўргазма даражасини янада юқорига кўтариш режалаштирилган. Кўргазма миллий секторларга бўлинган бўлади ва бу йил унда нафақат ЕОИИ давлатлари, балким Европа давлатлари ҳам иштирок этади. Кўргазманинг асосий мавзулари бу - машинасозлик ва рақамлаштириш соҳаларига бағишланган бўлади. Шунингдек, яна бир янги йўналиш бу - қулай шаҳар муҳити яратиш бўлади. Россиядан ушбу соҳада ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш учун қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишин бошчилигидаги делегация келади."Биз фақат сотиш учун келмаймиз, биз бирга ишлашни хоҳлаймиз. Келажакда қўшма лойиҳаларда бирга ишлаш учун ёш авлодни ҳозирдан тайёрлаш керак", - деди бугун бўлиб ўтаётган онлайн-сессия давомида Антон Атрашкин. Ушбу мақсадда, кўргазманнг учинчи кунида ўзбекистонлик талабалар олдида Россия саноат корхоналари раҳбарлари нутқ сўзлайди. Эслатиб ўтамиз, 25-27 апрель кунлари Тошкентда Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва савдо вазирликлари томонидан ташкил қилинаётган "Иннопром" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу кўргазма тафсилотлари бугун бўлиб ўтаётган онлайн сессия давомида Россия саноат вазири ўринбосари Алексей Груздев Ўзбекистон Инвестиция ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаевлар иштирок этмоқда. Ўтган йили бўлиб ўтган "Иннопром" кўргазмасига 10 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган ва Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди ва 1000 дан ортиқ корхоналари иштирок этган эди. Россия томонидан эса 13 та ҳудуддан 300 та компания ташриф буюрган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20794473_0:32:1334:1033_1920x0_80_0_0_339ebcf7943dc82cb6d0096a955ca3c9.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия
иқтисод, ўзбекистон, россия
Бу йилги "Иннопром" дастуридан нималар ўрин олган
14:39 04.04.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) "Биз фақат сотиш учун келмаймиз, биз бирга ишлашни хоҳлаймиз", - деди бугун бўлиб ўтаётган онлайн-сессия давомида Антон Атрашкин.
ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Апрель ойи охирида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган "Иннопром" кўргазмаси дастуридан қандай тадбирлар ўрин олгани ҳақида бугун Россия ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида бўлиб ўтган онлайн-сессияда маълум бўлди.
"Иннопром" кўргазмаси дастурий директори Антон Атрашкин айтишига кўра, бу йил кўргазма даражасини янада юқорига кўтариш режалаштирилган. Кўргазма миллий секторларга бўлинган бўлади ва бу йил унда нафақат ЕОИИ давлатлари, балким Европа давлатлари ҳам иштирок этади.
Кўргазманинг асосий мавзулари бу - машинасозлик ва рақамлаштириш соҳаларига бағишланган бўлади. Шунингдек, яна бир янги йўналиш бу - қулай шаҳар муҳити яратиш бўлади. Россиядан ушбу соҳада ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш учун қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишин бошчилигидаги делегация келади.
"Биз фақат сотиш учун келмаймиз, биз бирга ишлашни хоҳлаймиз. Келажакда қўшма лойиҳаларда бирга ишлаш учун ёш авлодни ҳозирдан тайёрлаш керак", - деди бугун бўлиб ўтаётган онлайн-сессия давомида Антон Атрашкин.
Ушбу мақсадда, кўргазманнг учинчи кунида ўзбекистонлик талабалар олдида Россия саноат корхоналари раҳбарлари нутқ сўзлайди.
"Катта бизнес раҳбарлари нафақат ўзларининг китоблардан олган билимларини, балким замонавий корхона қандай ишлаши ҳақида ўз тажрибалари орқали орттирган билимлари билан баҳам кўришади", - деди Атрашкин.
Эслатиб ўтамиз, 25-27 апрель кунлари Тошкентда Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва савдо вазирликлари томонидан ташкил қилинаётган "Иннопром" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу кўргазма тафсилотлари бугун бўлиб ўтаётган онлайн сессия давомида Россия саноат вазири ўринбосари Алексей Груздев Ўзбекистон Инвестиция ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаевлар иштирок этмоқда.
Ўтган йили бўлиб ўтган "Иннопром" кўргазмасига 10 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган ва Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди ва 1000 дан ортиқ корхоналари иштирок этган эди. Россия томонидан эса 13 та ҳудуддан 300 та компания ташриф буюрган эди.