Самарқандда янги университет очилди

© Unsplash / Changbok KoПустая аудитория
Пустая аудитория - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2022
Oбуна бўлиш
Университетда ветеринария, чорвачилик, биотехнология, агротехнология, агроиқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумотли кадрлар тайёрланади.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Президентнинг 2022 йил 31 йилдаги 187с-сонли қарори билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти негизида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди.
Университетда ветеринария, чорвачилик, биотехнология, агротехнология, агроиқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумотли кадрлар тайёрланади.
Қарор билан тасдиқланган Университет Бошқарув кенгаши таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун таълим давомийлиги муддатларини белгилайди.
Университет Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида фаолият юритади.
Таълимнинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш учун Университетда Ветеринария клиникаси ва касалликлар диагностикаси технопарки ташкил этилди.
Университетга соҳада 5 йиллик стажга эга ходимлар тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда, тўлов-контракт миқдори кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштирилади.
Самарқанд давлат тиббиёт институти университет сифатида қайта ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти талабалари Университетда ўқишини давом эттиради ва битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги Университет дипломи берилади.
Университетга талабаларни қабул қилиш параметрлари ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси доирасида аниқланади.
Университет Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0