Самарқанд давлат тиббиёт институти университет сифатида қайта ташкил этилди

© Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт институти
 Самарқанд давлат тиббиёт институти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2022
Oбуна бўлиш
Университет битирувчи босқич талабалари учун поликлиникалар ва клиник базаларда 6 ойлик малакавий амалиёт кўринишидаги субординатурани жорий этиш ҳуқуқига эга.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев "Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Қарор билан Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилди.
Университет таркибида қуйидагилар фаолият юритади:
Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти;
Университетнинг кўп тармоқли клиникаси ва ихтисослашган болалар хирургик клиникаси;
Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ва унинг клиникаси;
Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази;
Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази.
Университет битирувчи босқич талабалари учун поликлиникалар ва клиник базаларда 6 ойлик малакавий амалиёт кўринишидаги субординатурани жорий этиш ҳуқуқига эга.
Янгиликлар лентаси
0