https://sputniknews.uz/20220403/qozogistondan-100-ming-tonna-bugdoy-import-qilinadi-23738898.html
Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой импорт қилинади
Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой импорт қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон апрель-июль ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилишни режалаштирмоқда. 03.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-03T12:58+0500
2022-04-03T12:58+0500
2022-04-03T12:58+0500
иқтисод
буғдой
импорт
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22648065_0:165:3054:1883_1920x0_80_0_0_ce2d947742c286cb224deb2f10171500.jpg
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой ва қисман ун харид қилади. Бу Ҳукуматнинг 31 мартдаги "Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.Бу билан дунё бозорларида юзага келган кескин тебранишларнинг ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга салбий таъсирини камайтириш, ички бозорни буғдой, ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш мақсад қилинган."Ўздавзахира" Қозоғистоннинг "Продовольственная контрактная корпорация" миллий компанияси ва буғдойни экспорт қилувчи бошқа корхоналаридан 100 минг тонна 3-синф буғдойни (бир қисми ун) етказиб бериш бўйича импорт шартнома имзолайди.Импорт қилинган буғдой (ун) биржа савдолари орқали сотилади.Юкларни вагонлардан тушириб олиш муддати бўйича қўлланиладиган тарифлар (простой) миқдори барча турдаги буғдой импортёрларига дастлабки уч кун учун 40 фоизга пасайтирилади.Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб, мазкур қарор доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яна 500 минг тонна буғдойни импорт қилиш зарурати юзасидан асослантирилган таклиф киритади.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22648065_163:0:2892:2047_1920x0_80_0_0_3258d19bea9e43d88b2ea45962e40ce1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, буғдой, импорт, қозоғистон
иқтисод, буғдой, импорт, қозоғистон
Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой импорт қилинади
Ўзбекистон апрель-июль ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой ва қисман ун харид қилади. Бу Ҳукуматнинг 31 мартдаги "Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида
кўзда тутилган. Бу билан дунё бозорларида юзага келган кескин тебранишларнинг ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга салбий таъсирини камайтириш, ички бозорни буғдой, ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш мақсад қилинган.
“2022 йил апрель-июль ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилиш бўйича таклифга розилик берилсин”, - дейилган ҳужжатда.
"Ўздавзахира" Қозоғистоннинг "Продовольственная контрактная корпорация" миллий компанияси ва буғдойни экспорт қилувчи бошқа корхоналаридан 100 минг тонна 3-синф буғдойни (бир қисми ун) етказиб бериш бўйича импорт шартнома имзолайди.
Импорт қилинган буғдой (ун) биржа савдолари орқали сотилади.
Юкларни вагонлардан тушириб олиш муддати бўйича қўлланиладиган тарифлар (простой) миқдори барча турдаги буғдой импортёрларига дастлабки уч кун учун 40 фоизга пасайтирилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб, мазкур қарор доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яна 500 минг тонна буғдойни импорт қилиш зарурати юзасидан асослантирилган таклиф киритади.