https://sputniknews.uz/20220403/qozogistonda-prezidentga-suiqasd-uyushtirishni-rejalashtirgan-xorijiy-razvedka-agenti-ushlandi-23735401.html
Қозоғистонда президентга суиқасд уюштиришни режалаштирган хорижий разведка агенти ушланди
Қозоғистонда президентга суиқасд уюштиришни режалаштирган хорижий разведка агенти ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон махсус хизмат ходимлари мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга суиқасд уюштиришни режалаштирган хорижий разведка агентини қўлга олишди.
2022-04-03T10:32+0500
2022-04-03T10:32+0500
2022-04-03T10:33+0500
дунёда
қозоғистон
президентга суиқасд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/494/36/4943672_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_80a419d7c37f01c20e473dde43351d5b.jpg
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Қозоғистон махсус хизмат ходимлари мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга суиқасд уюштиришни режалаштирган хорижий разведка агентини қўлга олишди. Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати хабар бермоқда.“2022 йил 25 март куни Нур-Султон шаҳрида МХҚ контрразведкаси томонидан Қозоғистон президенти ва бир қатор юқори мартабали давлат хизматчиларига суиқасд қилишни режалаштирган Қозоғистон фуқароси — "А" хорижий разведка агенти қўлга олинди”, - дейилган хабарда.Таъкидланишича, у бир вақтнинг ўзида махсус хизмат ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимларига нисбатан террорчилик актини амалга оширишни режалаштирган.Бундан ташқари, ҳибсга олинган хорижий разведка агенти Қозоғистонда Россияга қарши ташвиқот ишларини олиб борган. Ижтимоий тармоқларда жамиятда русофоб қарашларни шакллантиришга қаратилган постларни чоп этган.Тинтув пайтида ундан хорижда ишлаб чиқарилган снайпер милтиғи, гиёҳванд моддаси ва катта миқдордаги пул мусодара қилинган.Дастлабки терговда қозоғистонлик бу хатти-ҳаракатларни чет эл давлатининг кўрсатмаси ва манфаатларини кўзлаб амалга оширганини тан олган.Ҳозир Қозоғистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/494/36/4943672_132:0:1032:675_1920x0_80_0_0_f7525568bfeb4073b1c0472e03cdea7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қасим жомарт тоқаев суиқасд хорижий разведка агенти
қасим жомарт тоқаев суиқасд хорижий разведка агенти
Қозоғистонда президентга суиқасд уюштиришни режалаштирган хорижий разведка агенти ушланди
10:32 03.04.2022 (янгиланди: 10:33 03.04.2022) Ҳибсга олинган хорижий разведка агенти Қозоғистонда Россияга қарши ташвиқот ҳам олиб борган.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Қозоғистон махсус хизмат ходимлари мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга суиқасд уюштиришни режалаштирган хорижий разведка агентини қўлга олишди. Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати
хабар бермоқда. “2022 йил 25 март куни Нур-Султон шаҳрида МХҚ контрразведкаси томонидан Қозоғистон президенти ва бир қатор юқори мартабали давлат хизматчиларига суиқасд қилишни режалаштирган Қозоғистон фуқароси — "А" хорижий разведка агенти қўлга олинди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, у бир вақтнинг ўзида махсус хизмат ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимларига нисбатан террорчилик актини амалга оширишни режалаштирган.
Бундан ташқари, ҳибсга олинган хорижий разведка агенти Қозоғистонда Россияга қарши ташвиқот ишларини олиб борган. Ижтимоий тармоқларда жамиятда русофоб қарашларни шакллантиришга қаратилган постларни чоп этган.
Тинтув пайтида ундан хорижда ишлаб чиқарилган снайпер милтиғи, гиёҳванд моддаси ва катта миқдордаги пул мусодара қилинган.
Дастлабки терговда қозоғистонлик бу хатти-ҳаракатларни чет эл давлатининг кўрсатмаси ва манфаатларини кўзлаб амалга оширганини тан олган.
Ҳозир Қозоғистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.