https://sputniknews.uz/20220403/ozishni-istasangiz-ushbu-mahsulotlarni-istemol-qilmang-22640264.html
Озишни истасангиз ушбу маҳсулотларни истеъмол қилманг
Озишни истасангиз ушбу маҳсулотларни истеъмол қилманг
Sputnik Ўзбекистон
Вазн ташламоқчи бўлган инсонлар тез тайёр бўладиган шўрва истеъмол қилмагани маъқул - парҳезшунос.
2022-04-03T06:00+0500
2022-04-03T06:00+0500
2022-04-03T06:00+0500
бу қизиқ
парҳез
фойдали
фойдали маҳсулотлар
шифокорлар тавсияси
соғлиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1436/28/14362883_0:193:1000:756_1920x0_80_0_0_a50e96f9cc22682fe06e06ede0a62d1a.jpg
Тез тайёр бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпчилиги саломатлик учун ҳеч қандай фойда келтирмайди, дейди парҳезшунос Маргарита Куц РИА Новостига. Тез тайёр бўладиган сули бўтқасиСули бўтқасининг юқори гликемик индекси инсулинни чиқариб ташлайди. Бўтқа таркибидаги шакар ва турли хил хушбўйлантирувчи қўшимчалар қонда шакар миқдорининг кўпайишига олиб келади.Краб таёқчалариОқ балиқ филесидан тайёрланган сурими ростдан ҳам фойдали. Бироқ, машҳур маркалар таёқчалари таркибида ҳам сурими кам ёки умуман бўлмайди. Таёқчаларни ишлаб чиқаришда балиқ қиймаси ўрнига крахмал ёки турли кимёвий қўшимчалар қўшишга ҳаракат қилишади. Бунда маҳсулот умуман фойдасиз ҳолга келади.Тез тайёр бўладиган картофель пюреси ва шундай шўрваларКартошка ёрмалари организмни ҳеч нарса билан тўйинтирмайди. Улар таркибида метаболизмни яхшилайдиган моддалар йўқ.Тез тайёр бўладиган шўрва ва бульонлар порошоклари ва концентратлари ва тайёр маҳсулотларини ҳам рациондан чиқариб ташлаган маъқул. Уйда ўзингиз тайёрлаган шўрва ва бульон фойдалидир.Фитнес- батончикларСупермаркет расталарида учраб турадиган фитнес-батончиклари ёрдамида озиб бўлмайди. Шифокорлар ушбу маҳсулотни асло тавсия қилмайдилар. Енгил овқатланишда батончик ўрнига мева истеъмол қилган маъқул.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1436/28/14362883_0:100:1000:850_1920x0_80_0_0_7a3eb161085bb416d7f95daefc2098cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
вазн тез тайёр бўладиган шўрва парҳезшунос
вазн тез тайёр бўладиган шўрва парҳезшунос
Озишни истасангиз ушбу маҳсулотларни истеъмол қилманг
Вазн ташламоқчи бўлган инсонлар тез тайёр бўладиган шўрва истеъмол қилмагани маъқул - парҳезшунос.
Тез тайёр бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпчилиги саломатлик учун ҳеч қандай фойда келтирмайди, дейди парҳезшунос Маргарита Куц РИА Новостига.
Тез тайёр бўладиган сули бўтқаси
Сули бўтқасининг юқори гликемик индекси инсулинни чиқариб ташлайди. Бўтқа таркибидаги шакар ва турли хил хушбўйлантирувчи қўшимчалар қонда шакар миқдорининг кўпайишига олиб келади.
Оқ балиқ филесидан тайёрланган сурими ростдан ҳам фойдали. Бироқ, машҳур маркалар таёқчалари таркибида ҳам сурими кам ёки умуман бўлмайди. Таёқчаларни ишлаб чиқаришда балиқ қиймаси ўрнига крахмал ёки турли кимёвий қўшимчалар қўшишга ҳаракат қилишади. Бунда маҳсулот умуман фойдасиз ҳолга келади.
Тез тайёр бўладиган картофель пюреси ва шундай шўрвалар
Картошка ёрмалари организмни ҳеч нарса билан тўйинтирмайди. Улар таркибида метаболизмни яхшилайдиган моддалар йўқ.
Тез тайёр бўладиган шўрва ва бульонлар порошоклари ва концентратлари ва тайёр маҳсулотларини ҳам рациондан чиқариб ташлаган маъқул. Уйда ўзингиз тайёрлаган шўрва ва бульон фойдалидир.
Супермаркет расталарида учраб турадиган фитнес-батончиклари ёрдамида озиб бўлмайди. Шифокорлар ушбу маҳсулотни асло тавсия қилмайдилар. Енгил овқатланишда батончик ўрнига мева истеъмол қилган маъқул.