https://sputniknews.uz/20220402/rossiyaga-qarshi-sanktsiyalar-ish-bermayapti-buni-polsha-bosh-vaziri-tan-oldi-23732385.html
Россияга қарши санкциялар иш бермаяпти, буни Польша бош вазири тан олди
Россияга қарши санкциялар иш бермаяпти, буни Польша бош вазири тан олди
Sputnik Ўзбекистон
Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари иш бермаяпти. Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Twitter’да ёзди.
2022-04-02T17:25+0500
2022-04-02T17:25+0500
2023-04-05T18:36+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
польша
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/02/23732349_0:148:3078:1879_1920x0_80_0_0_17e2bdfa438395db0debc2f181d93684.jpg
Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари иш бермаяпти. Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Twitter’да ёзди.Матеуш Моравецкийнинг сўзларига кўра, буни рубл курси исботламоқда.Россия рубли Украина махсус ҳарбий операция бошланишидан олдинги қийматларга яқинлашди.Россия 24 феврал куни Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни бошлади.Бунга жавобан Ғарб Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Улар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қарши қаратилган. Европада Россиянинг энергетика ресурсларига боғлиқликни камайтириш чақириқлари кучайди. Кўпгина брендлар Россиядан чиқиб кетишини эълон қилди.Президент Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Ғарбнинг бундай ҳаракатлари, аслида, миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришга қаратилган. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия олдидаги мажбуриятлар бўйича дефолт эълон қилиб, унинг валюта захираларини музлатиб қўйди ва ҳозирги воқеалар Ғарбнинг сиёсатда ҳам, иқтисодиётда ҳам глобал ҳукмронлиги остидан чизиқ тортди, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.Москвага қарши санкциявий босими аллақачон АҚШ ва Европа учун иқтисодий муаммоларга айланиб, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг жиддий ошишига олиб келди.
украина
польша
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/02/23732349_189:0:2890:2026_1920x0_80_0_0_b0bc5b80831b4da07874125c7be079f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россияга қарши санкциялар иш бермаяпти - польша бош вазири
россияга қарши санкциялар иш бермаяпти - польша бош вазири
Россияга қарши санкциялар иш бермаяпти, буни Польша бош вазири тан олди
17:25 02.04.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Россияга қарши санкциялар иш бермаяпти - Польша бош вазири.
Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари иш бермаяпти. Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецкий
Twitter’да ёзди.
Матеуш Моравецкийнинг сўзларига кўра, буни рубл курси исботламоқда.
Россия рубли Украина махсус ҳарбий операция бошланишидан олдинги қийматларга яқинлашди.
“Демак, бизнинг ҳаракатларимиз (Ғарб давлатлари — таҳр.) раҳбарлари хоҳлагандек бўлмади”, — дея хулоса қилди Моравецкий.
Россия 24 феврал куни Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни бошлади.
Бунга жавобан Ғарб Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Улар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қарши қаратилган. Европада Россиянинг энергетика ресурсларига боғлиқликни камайтириш чақириқлари кучайди. Кўпгина брендлар Россиядан чиқиб кетишини эълон қилди.
Президент Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Ғарбнинг бундай ҳаракатлари, аслида, миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришга қаратилган. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия олдидаги мажбуриятлар бўйича дефолт эълон қилиб, унинг валюта захираларини музлатиб қўйди ва ҳозирги воқеалар Ғарбнинг сиёсатда ҳам, иқтисодиётда ҳам глобал ҳукмронлиги остидан чизиқ тортди, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Москвага қарши санкциявий босими аллақачон АҚШ ва Европа учун иқтисодий муаммоларга айланиб, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг жиддий ошишига олиб келди.