Россия элчихонаси Ўзбекистон мусулмонларини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМечеть Хазрати-Имом
Мечеть Хазрати-Имом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия элчихонаси Ўзбекистон мусулмонларини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси республика мусулмонларини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади.
Элчихона ходимлари барчага тинчлик, меҳр-оқибат, тотувлик ва оилавий фаровонлик тилади.
Рамазон ойи 2 апрелдан бошланди. “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг 2022 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди.
2022 йил учун закот нисобини (85 грамм тилладан) 34 миллион сўм деб белгилади. Мазкур қийматнинг қирқдан бири (1/40), яъни закот учун чиқариладиган қисми 850 минг сўмга тенг бўлади. Бу ҳақда батафсил.
Мавзуга доир сўнгги материаллар:
Рамазон ойи саналари маълум бўлди - МО муфтийлари қарори>>
Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади>>
Макроиқтисодий барқарорликни сақлаш чоралари кўрилади - президент>>
Янгиликлар лентаси
0