https://sputniknews.uz/20220402/londonda-norozilik-namoyishi-yigilganlar-bosh-vazir-istefosini-talab-qilmoqda-23734665.html
Лондонда норозилик намойиши: йиғилганлар бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда
Лондонда норозилик намойиши: йиғилганлар бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Лондонда энергия нархининг кескин ошишига қарши норозилик намойишлари бошланди.
2022-04-02T21:55+0500
2022-04-02T21:55+0500
2022-04-02T22:03+0500
дунёда
британия
лондон
борис жонсон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/02/23734636_0:135:3163:1914_1920x0_80_0_0_da3cd4aeb20387f560537a2df02d9b23.jpg
National Assembly ҳаракати фаоллари электр ва газ нархининг кескин ошиши сабабли Лондон марказида ҳукуматга қарши намойишга чиқди, деб хабар беради РИА Новости мухбири.Улар бош вазирнинг Даунинг-стритдаги қароргоҳи олдида тўпланиб, Борис Жонсон ва бутун консерватив ҳукумат истеъфосини талаб қилишди.Лондондан ташқари, National Assembly мамлакатнинг ўнлаб йирик шаҳарлари, жумладан, Ливерпул ва Манчестердаги акцияларни эълон қилди.1 апрелдан бошлаб Буюк Британияда газ ва электр энергияси учун нарх чегараси кескин оширилди - бирданига 54 %га. Қарор феврал ойида қабул қилинган, аммо у эндигина кучга кирди, чунки вазирлик ҳар йили икки марта нарх чегарасини янгилайди: апрел-сентябр ва октябр-март ойлари учун. Етказиб берувчилар бу кўрсаткичдан ошмаслиги керак.Шундай қилиб, Британия энергиясининг нархи йилига ўртача 700 фунтга ошади ва тахминан икки мингни ташкил қилади. Шу сабабли, феврал ойида йиллик инфляция Британияда 30 йил давомидаги рекорд даражага етди - 6,2 %.Миллий статистика хизмати томонидан ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатадики, мамлакат аҳолиси харажатларни жиддий равишда камайтиришга мажбур бўлмоқда: респондентларнинг ярмидан кўпи муҳим бўлмаган товарларга, 34 % газ ёки электр энергиясига, 31 % озиқ-овқат ва зарурий товарларга иқтисод қилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/02/23734636_215:0:2946:2048_1920x0_80_0_0_b0deb78dc2dbeeb97f3660db469e8085.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
лондонда норозилик намойиши: йиғилганлар бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда
лондонда норозилик намойиши: йиғилганлар бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда
Лондонда норозилик намойиши: йиғилганлар бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда
21:55 02.04.2022 (янгиланди: 22:03 02.04.2022) Лондонда энергия нархининг кескин ошишига қарши норозилик намойишлари бошланди.
National Assembly ҳаракати фаоллари электр ва газ нархининг кескин ошиши сабабли Лондон марказида ҳукуматга қарши намойишга чиқди, деб хабар беради РИА Новости мухбири.
Улар бош вазирнинг Даунинг-стритдаги қароргоҳи олдида тўпланиб, Борис Жонсон ва бутун консерватив ҳукумат истеъфосини талаб қилишди.
Лондондан ташқари, National Assembly мамлакатнинг ўнлаб йирик шаҳарлари, жумладан, Ливерпул ва Манчестердаги акцияларни эълон қилди.
1 апрелдан бошлаб Буюк Британияда газ ва электр энергияси учун нарх чегараси кескин оширилди - бирданига 54 %га. Қарор феврал ойида қабул қилинган, аммо у эндигина кучга кирди, чунки вазирлик ҳар йили икки марта нарх чегарасини янгилайди: апрел-сентябр ва октябр-март ойлари учун. Етказиб берувчилар бу кўрсаткичдан ошмаслиги керак.
Шундай қилиб, Британия энергиясининг нархи йилига ўртача 700 фунтга ошади ва тахминан икки мингни ташкил қилади. Шу сабабли, феврал ойида йиллик инфляция Британияда 30 йил давомидаги рекорд даражага етди - 6,2 %.
Миллий статистика хизмати томонидан ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатадики, мамлакат аҳолиси харажатларни жиддий равишда камайтиришга мажбур бўлмоқда: респондентларнинг ярмидан кўпи муҳим бўлмаган товарларга, 34 % газ ёки электр энергиясига, 31 % озиқ-овқат ва зарурий товарларга иқтисод қилмоқда.