https://sputniknews.uz/20220402/kiev-viloyatida-rossiya-desantchilari-ordenlar-bilan-taqdirlandi-video-23726736.html
Киев вилоятида Россия десантчилари орденлар билан тақдирланди - видео
Киев вилоятида Россия десантчилари орденлар билан тақдирланди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Киев вилоятида махсус ҳарбий операция давомида мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатган россиялик десантчилар орденлар билан тақдирланди.
2022-04-02T14:00+0500
2022-04-02T14:00+0500
2023-04-05T18:36+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
россия мудофаа вазири
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/19/22968906_0:138:3151:1910_1920x0_80_0_0_f7aadb2503538b1fb20e70717b7e3f03.jpg
Киев вилоятида махсус ҳарбий операция давомида мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатган россиялик десантчилар орденлар билан тақдирланди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар қилди.Десантчилар “Жасорат” орденлари ва “Мардлик учун” медаллари билан тақдирланган. Ҳарбийлардан бири "IV даражали Георгий хочи" билан мукофотланди.Десантчилардан бири Николайнинг айтишича, у ўз сафдошлари билан снайперлар томонидан яраланган взвод командирини, ўзи ҳам оёғидан яраланган ҳолатда, хавфсиз жойга олиб чиқди.Десантчи Дмитрийнинг сўзларига кўра, топшириқларни бажариш жараёнида улар танклар пистирмасига дуч келишди.Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба берилмоқда. Тинч аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилмаяпти.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/19/22968906_210:0:2941:2048_1920x0_80_0_0_54733ce09b2dff149d97c74bf6d40469.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
киев вилоятида россия десантчилари орденлар билан тақдирланди
киев вилоятида россия десантчилари орденлар билан тақдирланди
Киев вилоятида Россия десантчилари орденлар билан тақдирланди - видео
14:00 02.04.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Махсус ҳарбий операцияда мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатган россиялик десантчилар орденлар билан тақдирланди.
Киев вилоятида махсус ҳарбий операция давомида мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатган россиялик десантчилар орденлар билан тақдирланди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар қилди.
"Киев вилоятида россиялик десантчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳаво-десант бўлинмаси қўмондони ҳарбий операцияда давомида жанговар топшириқларни бажаришда ўзини кўрсатган ҳарбий хизматчиларга давлат мукофотларини топширди”, - дейилган вазирлик хабарида.
Десантчилар “Жасорат” орденлари ва “Мардлик учун” медаллари билан тақдирланган. Ҳарбийлардан бири "IV даражали Георгий хочи" билан мукофотланди.
Десантчилардан бири Николайнинг айтишича, у ўз сафдошлари билан снайперлар томонидан яраланган взвод командирини, ўзи ҳам оёғидан яраланган ҳолатда, хавфсиз жойга олиб чиқди.
Десантчи Дмитрийнинг сўзларига кўра, топшириқларни бажариш жараёнида улар танклар пистирмасига дуч келишди.
"Ҳарбий хизматчилар қаттиқ қаршилик кўрсатиб, рақибнинг катта кучини йўқ қилишди. Бўлинмамизнинг барча ҳарбий хизматчилари жасорат кўрсатишди. Бу мукофотни ўзимнинг шахсий хизматларим эмас, қўл остимдаги ҳарбий хизматчиларнинг хизмати деб биламан", - деди у.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба берилмоқда. Тинч аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилмаяпти.