“Украинада нацистлар йўқ”: Россия ва Ғарб хотирасининг фарқи
17:25 01.04.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023)
© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУчастники марша, приуроченного к 112 годовщине со дня рождения Степана Бандеры, в Киеве
© Sputnik / Стрингер
/ Oбуна бўлиш
Иккинчи жаҳон уруши тўғрисида турли давлат фуқаролари турлича хотирага эга, лекин фақат собиқ Иттифоқ давлатларида 9 май куни ҳар бир оила ё урушдан қайтиб келмаган қадрдонини ё ўз қаҳрамонини эслайди.
Россия ва Ғарбнинг нацизм борасида тарихий хотираси жуда катта фарқ қилади. Европада Биринчи жаҳон урушини Улуғ уруш деб аташади, Иккинчисини эмас. Буни тушунтириш осон: олти соатда (Дания), беш кун ичида (Нидерландия) ёки бир ярим ойда (Франция) ютқазиб қўйилган урушни буюк деб аташ қийин. Албатта, Қаршилик ҳаракати қаҳрамонликлари ҳеч қачон унутилмайди. Гарчи ... яъни бизда унутилмайди, у ерда- ким билсин.
Шундай қилиб, Улуғ Урушда иштирок этган барча мамлакатларнинг ҳарбий ва тинч аҳоли ўртасидаги умумий йўқотишлари тахминан 21,5 миллион кишини ташкил этади.
Шу билан бирга, фақат СССРнинг Улуғ Ватан урушидаги улуши 27 миллион қурбонни ташкил қилди. Улардан аскар ва офицер сони - 12 млн. Қолганлари - тинч аҳоли вакиллари.
Энди эса иттифоқчиларимиз қисқагина: АҚШ – 418 минг қурбон, Буюк Британия – 380 минг. Таққослаш учун шуни эслатиб ўтаманки, фақат Сталинград яқинида урушда Совет Иттифоқининг йўқотишлари 1,1 миллион кишидан ошган.
Бошқача айтганда, бизда “Россияда ўз қаҳрамонини ёдга олмайдиган оила йўқ”. Уларнинг ота-боболари эса “лаънати коммунистлар” Европани парчалашни бошлаган дастурхонга ўз вақтида келиш учун иккинчи фронтни очишди.
Аммо шунга қарамай, улар умумий ғалабага катта ҳисса қўшди ва минглаб совет фуқароларининг ҳаётини сақлаб қолди. Аммо Ғарб тадбиркорлари энди пайдо бўлаётган Учинчи Рейхни қандай қўллаб-қувватлагани ва Европа ҳукуматлари унинг шаклланишига қандай таъсир қилганини тушунтириб бериш қийинроқ. Албатта, ленд-лиз бўйича СССР учун ёрдами нацизм устидан қозонилган ғалабада энг муҳим ролни ўйнамаган бўлсада, аммо буни Голливуднинг машҳур блокбастеридаги ибора билан осонгина тушунтириш мумкин: “Майли, дўстлар бойишсин, душманлар камбағаллашмасин - кўрамиз ким кимни мағлуб қилади”.
Келинг, капитализм тимсоли бўлмиш Генри Форднинг таржимаи ҳолини батафсил кўриб чиқамиз. Мисол учун, у Германия бургути хизматлари учун ордени билан тақдирланган. Нацистлар Бенито Муссолини, Франческо Франко ва Йона Антонескуни НСДАПга алоҳида миннатдорчилик белгиси билан тақдирлашган. Умуман олганда, компанияга мос келиш учун.
Ёки фашистлар Германияси иқтисодиёти яратувчиларидан бири Ялмар Шахтнинг Нюрнберг судларида немис саноатининг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган “Женерал Моторс” ва “Форд Моторс” раҳбарларини судга тортишга чақирганини эслайлик.
Совет Иттифоқи Ғарбда қўрқув уйғотар ва шунинг учун ҳам Европа ва АҚШ Гитлернинг найрангларига кўз юмиб, уни “қизил ўлат”га қарши ҳимоячи сифатида тарбиялади.
Шундан бери агар манфаатли бўлса – қотиллар, золимлар ва террорчилар “кимга қарши курашиш керак бўлса” уларни қўллаб-қувватлаш учун кўз юмиш- Вашингтон ва Лондоннинг севимли найрангига айланди.
Бу тактика Франклин Рузвельтнинг 1939 йилда Никарагуа диктатори ҳақида айтган сўзлари билан идеал тарзда тасвирланган: "Сомоса балки итваччадир, аммо у бизнинг ўз итваччамиз”. Ва энди топиб кўрингчи, кимга у очиқчасига ҳамдардлик билдирган ва кимнинг портретини Германия уруш эълон қилганидан кейин – Вашингтон меҳмонхонадан олиб, ётоқхонага осиб қўйишга мажбурлаган?
Ўшандан бери Ғарб бу стратегияга содиқ қолди. Ахир, бировнинг қўли билан айиқни уйғотиш хавфсизроқку.
Мисол учун, 1993 йилда Британиянинг The Independent нашрида чоп этилган бир мақолани оламиз. Мақола “Советларга қарши жангчи ўз армиясини тинчликка йўналтирмоқда” деб номланади. Саккиз йил ўтгач, бу йўл унинг қўл остидагиларини 11 сентябр куни Жаҳон савдо маркази биноларини вайрон қилган самолётлар штурвалларига олиб келади. Ҳа, бу репортаж бен Ладен ва унинг Афғонистондаги Совет қўшинларига қарши курашдаги ролига бағишланган. АҚШ унинг қуролли биродарларини қўллаб-қувватлаш учун тахминан 40 миллиард доллар сарфлаган. Бундай нархни Вашингтон совуқ урушдаги рақибини заифлаштириш учун тўлашга тайёр эди. Бироқ, Оқ уйда “шартнома” шартларини эътиборсизлик билан ўқиб чиқишди: афсуски, иш пул билан чекланиб қолмади, ўтмишдаги хатолар учун қон билан тўлаш керак бўлди.
Вакиллар рўйхатида эса афғон жангарилари (Ғарб уларнинг қўллари билан Россияга қарши уруш олиб боради) ягона эмас. Яқин Шарқдаги радикал исломчиларни ҳам бу рўйхатга киритиш мумкин. Энди бунга Украина қуролли кучлари билан бирга Украина миллий батальонлари ҳам қўшилди.
Киев томонидан қўлланилган усуллар ҳақиқатан ҳам давлатлар уруш олиб боришига деярли ўхшамайди. Бу ерда тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланиш, ҳарбий асирларни қийноққа солиш, гуманитар йўлакларни ўққа тутиш, қуролларни назоратсиз тарқатиш террорчилик ташкилотининг “старт”ига ўхшайди.
Ҳатто Украина қўшинлари байроғи остида ҳаракат қилаётган “ўтмиш қаҳрамонлари” ҳам ўзларини ажойиб жангчилар ёки генераллар сифатида намоён қилишмади, балки террорчилар ва жазоловчилар сифатида анча моҳирона ҳаракат қилишди.
Россия ва Ғарб тарихий хотирасидаги тафовутлар муаммосига қайтадиган бўлсак, шуни таъкидлаш лозимки, бу нафақат турли тажрибалар, балки, ҳамкорларимизнинг ўрганмаганликлари билан боғлиқ. Акс ҳолда Украинани қурол-яроғ билан тенбеҳ бериш ва бундан бир неча миллион қочқинлар аллақачон чиқиб кетганини тушунтириб бериш қийин.
Келажакда воқеалар қандай ривожланишини тушуниш учун фолбин бўлиш шарт эмас: болалари ва аёллари орқасидан эркаклар эргашади ва нацистлар иши жуда ёмонлашганда, уларнинг ўзлари ҳам югуриб қолишади. Ана ўшанда Европа йиллар давомида уни боқиб, қуроллантириб келаётган ўша йиртқич ҳайвоннинг юзини кўради. Унинг жилмайиши Европага ёқмаса керак. АҚШ эса буларнинг барчасини океан ортидан томоша қилишда давом этади. Ачинарлиси шундаки, Брюссель, Париж ва Берлин буни тушунмайди.