https://sputniknews.uz/20220401/ukraina-millatchilari-ozbekistonlik-haydovchilarni-talon-taroj-qildi---video-23704905.html
Украин миллатчилари ўзбекистонлик ҳайдовчиларни талон-тарож қилди - видео
Украин миллатчилари ўзбекистонлик ҳайдовчиларни талон-тарож қилди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Мариуполда “Азов” батальонининг миллатчилари Ўзбекистон фуқароларини 23 кун давомида асирликда ушлаб туришган. 01.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-01T13:19+0500
2022-04-01T13:19+0500
2022-04-02T01:01+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
ҳарбий
ҳайдовчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/547/79/5477975_0:108:3072:1836_1920x0_80_0_0_35d58934b718a98beda075a4f31e651e.jpg
ТОШКEНТ, 1 апр – Sputnik. Мариуполда “Азов” - украин миллатчилари батальони жангарилари Ўзбекистондан келган юк машиналарини талон тарож қилди. Бу ҳақда Sputnik журналист Андрей Руденкога асосан хабар бермоқда.Видеолавҳадан маълум бўлишича, беш нафар ҳайдовчилар 4та юк автомобилида 13 февраль куни Ўзбекистондан Украина томон йўлга чиқишган. Улар Белгород орқасли Россия – Украина чегарасини кесиб ўтиб, Харьков, Запорожьедан ўтиб Мариупольга 23 февраль куни етиб келишган.Мариупольдаги Ильич номидаги темир-пўлат заводида 24 февраль куни уларнинг автомобилларидан юклар туширилиши ва божхона ҳужжатлари расмийлаштирилиши керак эди. Лекин фураларнинг иккитасининг юки туширилган, қолган ишлар кечиктирилган.Ҳайдовчилар айтишига кўра, улар умумий ҳисобда завод ҳудудида 23 кун давомида туришган. Улар ҳатто бошқа давлат фуқаролари эканлиги ҳам жангарилар учун аҳамиятга эга бўлмаган.Кейинроқ эса уларга украин ҳарбийлари “яхшиси бу ердан кетинглар, ёмон солдатлар келади” деб огоҳлантирганидан сўнг ҳайдовчилар завод ҳудудидан яқин қишлоқ томон қочишга ва у ердаги уйларда 9 кун давомида яширинишга мажбур бўлишган. Маҳаллий аҳоли уларга ёрдам берган ва ДХР ҳудудига ўтказиб қўйган.ДХР ҳудудида уларни аскарлар кутиб олган ва хавфсиз жойга жойлаштиришган ва яқин вақт ичида Ўзбекистонга жўнатиш чоралари кўрилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганин маълум қилган эди. Ҳарбий операциянинг мақсади Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш. Операция давомида фақат ҳарбий инфратузилма, қурол-яроғ омборлари йўқ қилинмоқда, тинч аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилаётгани йўқ.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/547/79/5477975_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_610567d285132709e2fdc80a71530dbf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, ҳарбий, ҳайдовчилар
украина, ҳарбий, ҳайдовчилар
Украин миллатчилари ўзбекистонлик ҳайдовчиларни талон-тарож қилди - видео
13:19 01.04.2022 (янгиланди: 01:01 02.04.2022) Мариуполда “Азов” батальонининг миллатчилари Ўзбекистон фуқароларини 23 кун давомида асирликда ушлаб туришган.
ТОШКEНТ, 1 апр – Sputnik. Мариуполда “Азов” - украин миллатчилари батальони жангарилари Ўзбекистондан келган юк машиналарини талон тарож қилди. Бу ҳақда Sputnik журналист Андрей Руденкога асосан хабар бермоқда.
Видеолавҳадан маълум бўлишича, беш нафар ҳайдовчилар 4та юк автомобилида 13 февраль куни Ўзбекистондан Украина томон йўлга чиқишган. Улар Белгород орқасли Россия – Украина чегарасини кесиб ўтиб, Харьков, Запорожьедан ўтиб Мариупольга 23 февраль куни етиб келишган.
Мариупольдаги Ильич номидаги темир-пўлат заводида 24 февраль куни уларнинг автомобилларидан юклар туширилиши ва божхона ҳужжатлари расмийлаштирилиши керак эди. Лекин фураларнинг иккитасининг юки туширилган, қолган ишлар кечиктирилган.
Шундан сўнг 3-4 кун ўтиб завод ҳудудига “Азов” батальони жангчилари келишган. Юк автомобилларидан иккитасини тортиб олишган. Орадан 4-5 кун ўтиб қолган икки автомобилнинг аккумуляторларини ечиб олишган ва ёқилғисини қуйиб олишган.
Ҳайдовчилар айтишига кўра, улар умумий ҳисобда завод ҳудудида 23 кун давомида туришган. Улар ҳатто бошқа давлат фуқаролари эканлиги ҳам жангарилар учун аҳамиятга эга бўлмаган.
Кейинроқ эса уларга украин ҳарбийлари “яхшиси бу ердан кетинглар, ёмон солдатлар келади” деб огоҳлантирганидан сўнг ҳайдовчилар завод ҳудудидан яқин қишлоқ томон қочишга ва у ердаги уйларда 9 кун давомида яширинишга мажбур бўлишган. Маҳаллий аҳоли уларга ёрдам берган ва ДХР ҳудудига ўтказиб қўйган.
ДХР ҳудудида уларни аскарлар кутиб олган ва хавфсиз жойга жойлаштиришган ва яқин вақт ичида Ўзбекистонга жўнатиш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганин маълум қилган эди. Ҳарбий операциянинг мақсади Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш. Операция давомида фақат ҳарбий инфратузилма, қурол-яроғ омборлари йўқ қилинмоқда, тинч аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилаётгани йўқ.