Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Булғор қалампири ёшликни сақлашга ёрдам беради

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПродовольственная ярмарка на центральной площади Владивостока
Продовольственная ярмарка на центральной площади Владивостока - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2022
Oбуна бўлиш
Булғор қалампири қон томирларининг тиқилиб қолишига йўл қўймайди, юрак-қон томир тизими ва мия касалликлари, тробмлар пайдо бўлишини олдини олишга ёрдам беради.
Булғор қалампири жуда кўп фойдали хусусиятларга эга. Бу ҳақида "ИноСМИ" нашри "Yahoo News Japan" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.
Хабарда таъкидланишича, ширин булғор қашлампири таркибида хлорофилл бўлиб, у антиоксидант восита ҳисобланади ва иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди. Қон томирларининг тиқилиб қолишини олдини олади, шу билан холестерин миқдорининг камайишига яхши таъсир кўрсатади, шунингдек, тозаловчи хусусияти ҳам бор.
Хусусан, қалампирда қонни суюлтиришга ёрдам берувчи пиразин моддаси мавжуд. Бу модда туфайли тромблар пайдо бўлиш хавфи камаяди, юрак-қон-томир тизимлари касалликлари келиб чиқиши олдини олади. Пиразин моддаси калийга бой бўлган уруғлар таркибида ҳам бор.
C витамини миқдори булғор қалампирида ва лимонда ҳам бир хил бўлиб, иссиқликда ишлов берилганда Р витамини туфайли булғор қалампирида ушбу фойдали витамин йўқолмайди. Аскорбин кислотаси терини оқартиради, қуёшдан куйишни олдини олади ва коллаген ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Мавзуга оид:

Брокколи саратон касаллигида ёрдам беради
Узоқ умр кўриш учун қандай овқатланиш керак
Юрак учун энг фойдали ичимлик
Янгиликлар лентаси
0