https://sputniknews.uz/20220331/valyuta-bozorida-keskin-tebranishlarning-oldini-olish-uchun-zaxiralarimiz-etarli--mirziyoev--23686003.html
Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли – Мирзиёев
Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли – Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди. 31.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-31T17:12+0500
2022-03-31T17:12+0500
2022-03-31T17:12+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
олтин-валюта захиралари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/06/23171074_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ed8ab0802edc6b3aa4d103d8dcc19a25.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираси етарли. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этди.Жумладан, валюта бозори ва айирбошлаш курси барқарорлашди, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланди.Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди.Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари тадбиркорлар билан ҳар куни учрашиб, уларга валюта бозоридаги вазиятни, экспорт-импорт ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва янги кредит механизмларини тушунтириб боради.Халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилишмоқда.Масалан, сўнгги бир ойда жаҳон бозорларида буғдой нархи 36 фоизга, шакар хом ашёси 10 фоизга, ўсимлик ёғи нархи 2 баробарга ошган.“Ҳозир дунёда жуда мураккаб давр давом этаяпти. Ҳар куни янги синовлар билан тўқнаш келаяпмиз. Лекин, бу – эртага нима бўлади деб, кутиб ўтириш керак, дегани эмас. Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур”, - деди Мирзиёев.Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 март ҳолатида 35,36 млрд долларни ташкил этади. Бу 1 февраль ҳолатига нисбатан 935,6 млн долларга кўп.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/06/23171074_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_78da1bf3f975ffde19532ead5f85a2d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, олтин-валюта захиралари
иқтисод, шавкат мирзиёев, олтин-валюта захиралари
Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли – Мирзиёев
Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираси етарли. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этди.
Жумладан, валюта бозори ва айирбошлаш курси барқарорлашди, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланди.
“Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли”, -
деди президент.
Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди.
Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари тадбиркорлар билан ҳар куни учрашиб, уларга валюта бозоридаги вазиятни, экспорт-импорт ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва янги кредит механизмларини тушунтириб боради.
Халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилишмоқда.
Масалан, сўнгги бир ойда жаҳон бозорларида буғдой нархи 36 фоизга, шакар хом ашёси 10 фоизга, ўсимлик ёғи нархи 2 баробарга ошган.
“Ҳозир дунёда жуда мураккаб давр давом этаяпти. Ҳар куни янги синовлар билан тўқнаш келаяпмиз. Лекин, бу – эртага нима бўлади деб, кутиб ўтириш керак, дегани эмас. Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур”, - деди Мирзиёев.
Марказий банк
маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 март ҳолатида 35,36 млрд долларни ташкил этади. Бу 1 февраль ҳолатига нисбатан 935,6 млн долларга кўп.