Украина доғи. Байденнинг ўғли унга яна кўп ташвиш орттирди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишСаммит G20 в Риме
Саммит G20 в Риме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
Кичик Байденнинг Украинадаги биолабораторияларни молиялаштиришга алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги далиллар ҳам пайдо бўлди.
АҚШда президентнинг ўғли Хантер Байденга нисбатан солиқ текшируви жадал ривожланмоқда. У Украинанинг Burisma газ компаниясидан пул олганликда гумон қилинмоқда. 2024 йилги сайлов кампаниясига қизғин ҳозирлик кўраётган Доналд Трамп бу ишга эътибор қаратди. Бу Оқ уйнинг амалдаги раҳбари учун нима билан тугайди? РИА Новости бу саволга жавоб қидириб кўрди.
Зарарли одатлар ва руҳий ҳолат
“АҚШнинг Делавэр штати прокуратураси ходимлари (Хантер) Байден Украинанинг Burisma Holdings Ltd газ компаниясидан олган даромадлари ҳақида қўшимча маълумот сўради”, — деб хабар берди The Wall Street Journal газетаси. Америка раҳбари ўғлининг шерикларидан бири аллақачон сўроқ қилинган. Унинг зарарли одатлари, харажатлари ва 2018 йилдаги руҳий ҳолати қизиқиш уйғотган. Терговни анъанага кўра, собиқ президент Доналд Трамп бошлаган.
“Прокурорлар унинг (Хантер) солиқ ёки бошқа, шунингдек, хорижий ҳукуматлар манфаати учун лоббистик фаолиятни тартибга солувчи қонунларни бузган-бузмаганлиги, Украина, Хитой, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардаги бизнес муносабатларини текширмоқда”, — деб ёзади газета.
Ундан ташқари, кичик Байденнинг Украинадаги биолабораторияларни молиялаштиришга алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги далиллар ҳам пайдо бўлди. Британиянинг Daily Mail газетаси унинг Metabiota тиббий компаниясига АҚШ ҳукуматидан ўлимга олиб келувчи патогенларни тадқиқ қилиш учун кўп миллион долларлик шартномаларни ютиб олишга ёрдам берганлигини тасдиқловчи электрон почта хабарларини тақдим этди.
Ҳужжатларда келтирилишича, фирма Пентагон пудратчиси Black & Veatchга хизмат кўрсатган. Материалларга кўра, айнан мана шу фирма Украинада “ҳаво орқали юқадиган ва ўлимга олиб келадиган потенциал инфекцияларни келтириб чиқарадиган юқумли воситалар ёки токсинларни ўрганиш” мақсадида биолабораториялар қурган.
Кичик Байден Metabiota ни Украинанинг Burisma Holdings энергетика компанияси билан бирга олиб боргани хабар қилинган. Биргаликда ушбу компаниялар Украинадаги биохавфсизлик даражаси юқори бўлган лабораторияларни ўз ичига олган “илмий лойиҳа”ни амалга оширишган.

Оилавий-молиявий жанжал

Делавэр прокуратураси кичик Байденнинг солиқ ишлари бўйича терговни отасининг сайловолди кампанияси авж пайтларидаёқ бошлаган. Хантернинг ўзи “бизнесни қонуний ва тўғри йўл билан, жумладан, профессионал солиқ маслаҳатчилари ёрдамида олиб боргани”га ишонтирган. Жозеф Байден “синовларда чиниққан ва шафқатсиз шахсий ҳужумларга қарши курашган ва бундан янада кучлироқ бўлган” “ўғли билан жуда фахрланади”.
Хантер чинданда отаси ва онасига жуда кўп ташвишлар орттирган: алкоголь ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар, можароли ажрашиш, саратон касаллигидан вафот этган акаси Бонинг беваси билан бўлган ишқий муносабатлар.
Кичик Байденнинг шахсий ҳаётини тинч қўйиш афзал кўрилган бўлсада, унинг Украинанинг Burisma газ компанияси бўйича шов-шувли иши оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди. Хантер 2014 йилдан 2019 йилгача Burisma директорлар кенгашида бўлган. Ўша пайтда вице-президент лавозимида ишлаган Жозеф Байден Америка сиёсатининг Украина йўналишини шакллантиришда иштирок этган.
ОАВларга 2017 йил январ ойида Хантернинг бизнес шериги Эрик Шверин томонидан ёзилган хат тушган. У ўша пайтда кичик Байден томонидан асос солинган Rosemont Seneca Partners президенти бўлган. Хабарда Хантернинг 2014 йилги солиқ декларациясида Burisma иши учун олинган 400 минг доллар миқдорида ҳисобот бермаганлиги келтирилган. Шверин шеригига солиқ декларациясига “қўшимчалар киритиш”ни маслаҳат берган.
Хантернинг хитойлик ҳамкорлар билан фаолияти ҳам терговчиларда саволлар туғдирган. Уларни ноқонуний йўллар билан пул қўлга киритишда ва солиқ жиноятларида гумон қилишган. Иш билан ФТБ агентлари, АҚШ Ички даромадлар хизмати жиноий бўлими ходимлари шуғулланган. Тармоқда президент ўғлининг яна бир шахсий ёзишмалари тарқалган бўлиб, унда хитойлик бир миллиардернинг унга шунчаки муҳим инсонлар контактларига кириш учун йилига ўн миллион доллар тўлагани келтирилган.

Трамп ўйинга қайтмоқчи

Burisma иши 2020 йилги президентлик кампаниясида муҳим рол ўйнади. Трамп бу воқеани шов-шув қилиб, Байденнинг нохолис сиёсатчи экани: ўғлининг манфаатлари Вашингтоннинг Украина йўналишига таъсир қилганида ишонтирмоқчи бўлди.
Жозеф вазиятни ўз фойдасига бурди. Демократлар айбловларни Трампнинг рақибга нисбатан муроса далилларини топишга уриниш сифатида тақдим этди - Америка раҳбари Burisma иши Байден учун ноқулай бўлган тарзда ҳал бўлиши учун Украина президенти Владимир Зеленскийга босим ўтказди. АҚШнинг 45-президентига импичмент эълон қилинди, аммо кейинчалик оқланди.
Burisma га қарши бир нечта жиноий ишлар очилган, бироқ уларнинг ҳеч бири якунига етмаган Шундан сўнг Трамп Америка ОАВларини Хантер ҳикоясини эътибордан олиб ташлаганини қоралади. Ва шунга қарамай, воқеа яна ОАВлар диққат марказида турибди.
“Трамп уни яна кун тартибига чиқармоқчи: бу кузги Конгресс сайловлари олдидан республикачиларга қўл келади. Собиқ президент эътибор ва салбий пиарни яхши кўради. Республикачилар Байденни салбий нуқтаи назардан кўрсатишади, эмишки, у мамлакат бир ёқда турсин, у ҳатто оиласи билан муаммоларини ҳал қила олмайди, нопок инсон, Россия билан алоқаларини яширади. Умуман олганда, уни ташқи сиёсатда анча заиф деб кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда”, - дейди РАФ ИМЭМО қошидаги Е.М.Примаков номидаги Шимолий Америка тадқиқотлари марказининг кичик илмий ходими Анастасия Бунина.
Хантер Байден иши бўйича терговнинг янги босқичи 2024 йилги президентлик кампаниясига тайёргарлик билан боғлиқ, дейди марказ раҳбари Виктория Журавлева.
“Бу яна президент бўлишни истаётган Дональд Трампнинг шахсий иши. У ҳозирги вазиятдан фойдаланмоқда. Украина доимо диққат марказида, бундан ташқари, Байденга ишонч рейтинги жуда паст. Ва ҳозир сайловчиларнинг қўллаб-қувватловига эга бўлиш учун бир нималар тиқиштириб қўйишнинг айни вақти. Трамп Россия ва Байден ҳаракатларини изоҳлашда фаол, у яна ўйинга қайтмоқчи”, - дейди сиёсатшунос.
Бироқ, Журавлеванинг таъкидлашича, бу кузда бўладиган Конгресс сайловида демократларга зарар келтириши мумкин. Собиқ солиқ прокурори Мэтт Мюллернинг таъкидлашича, ҳукуматнинг ҳаракатларидан бир нарсани тушуниб олиш мумкин: улар ишни судга оширмоқчи. Бироқ, кичик Байденга айблов эълон қилиниши факт эмас. Демак, катта Байденга ҳам вазият унча қаттиқ таъсир қилмайди.
Янгиликлар лентаси
0