Тиббиёт ходимлари учун диний кийимда юриш чеклови олиб ташланди

© Пресс-служба Министерства Здравоохранения УзбекистанаМедицинские работники
Медицинские работники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
Диний кийимда юриш чеклови олиб ташланган, лекин спорт кийимлари, калта шим ва кроссовкаларда юриш ҳам мумкин эмас.
ТОШКЕНТ, 31 март — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тиббиёт ходимларига "ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юриш" бўйича таъқиқ олиб ташланди. Бу ҳақида Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
Депутатнинг ёзишича, Соғлиқни сақлаш вазирининг 20.01.2016 йилдаги 34-буйруғига асосан тиббиёт ходимлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари таъқиқланган эди. Ушбу буйруқ бекор қилинган.
“Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас”, дея қўшимча қилди Расул Кушербаев.
Маълумот ўрнида, “Тиббиёт ходимларини одоб-ахлоқ Кодекси”да соҳа ходимларига узунлиги тиззадан калта бўлган, шаффоф ва ялтироқ матолардан тикилган, бичими тор, кўкрак, қорин, елка қисми очиқ блузка ва кўйлаклар кийиш тақиқланади.
Муассаса ҳудудида спорт кийимлари, калта шим ва кроссовкаларда юриш ҳам мумкин эмас. Ҳужжатда ходимлар жиддий, ишчан ва дидли, зиёли шахс қиёфасини шакиллантириш мақсадида корпаратив кийиниш услуби талабларига амал қилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0