https://sputniknews.uz/20220331/samarqandda-oltin-qidiruvchilarning-jinoiy-guruhi-fosh-etildi-23687233.html
Самарқандда олтин қидирувчиларнинг жиноий гуруҳи фош этилди
Самарқандда олтин қидирувчиларнинг жиноий гуруҳи фош этилди
Sputnik Ўзбекистон
Олтин қидирувчиларнинг 700 кг. руда тошлари ва 400 кг. олтин аралашмали тупроқлари олиб қўйилди. Улар давлатга 275 млн. сўм миқдорида зарар етказган. 31.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-31T17:58+0500
2022-03-31T17:58+0500
2022-03-31T17:58+0500
жамият
иибб
самарқанд вилояти
олтин кони
жиноят
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1f/23687065_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_b86f59f9ae8fd38a621ebb719dfadc6c.jpg
ТОШКЕНТ, 31 март — Sputnik. Таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш ва сотиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақида Самарқанд ИИБ хабар бермоқда. “Ўтказилган тадбирда, Пахтачи туманида яшовчи жиноий гуруҳнинг 8 нафар аъзоси ушланди. Шу билан бирга, улар томонидан фойдаланиб келинган (1 дона драбилка, 1 дона тегирмон, 1 дона газ баллони, 700 кг. руда тошлари ва 400 кг. олтин аралашмали тупроқ) далилий ашё сифатида олинди”, дейилади хабарда.Ушбу жиноий гуруҳ топилган руда тошларини қайта ишлаш чоғида электр энергиясидан ҳам ноқонуний равишда фойдаланиб келган. Натижада давлатга 275 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.Ҳозирда, жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1f/23687065_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_886ba86d8ee0f1f66331d4783075b72f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, иибб, самарқанд вилояти, олтин кони, жиноят
жамият, иибб, самарқанд вилояти, олтин кони, жиноят
Самарқандда олтин қидирувчиларнинг жиноий гуруҳи фош этилди
Олтин қидирувчиларнинг 700 кг. руда тошлари ва 400 кг. олтин аралашмали тупроқлари олиб қўйилди. Улар давлатга 275 млн. сўм миқдорида зарар етказган.
ТОШКЕНТ, 31 март — Sputnik. Таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш ва сотиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақида Самарқанд ИИБ
хабар бермоқда.
Айтилишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Пахтачи тумани ИИБ ходимлари Навоий Кон-металлургия комбинатига қарашли “Қора-қўтон” олтин қазиб олиш кони атрофида мунтазам равишда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олаётган жиноий гуруҳни аниқлаган.
“Ўтказилган тадбирда, Пахтачи туманида яшовчи жиноий гуруҳнинг 8 нафар аъзоси ушланди. Шу билан бирга, улар томонидан фойдаланиб келинган (1 дона драбилка, 1 дона тегирмон, 1 дона газ баллони, 700 кг. руда тошлари ва 400 кг. олтин аралашмали тупроқ) далилий ашё сифатида олинди”, дейилади хабарда.
Ушбу жиноий гуруҳ топилган руда тошларини қайта ишлаш чоғида электр энергиясидан ҳам ноқонуний равишда фойдаланиб келган. Натижада давлатга 275 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда, жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.