https://sputniknews.uz/20220331/ozbekiston-rossiyadan-15-milllion-sayyoh-kutmoqda-23682790.html
Ўзбекистон Россиядан 1,5 милллион сайёҳ кутмоқда
Ўзбекистон Россиядан 1,5 милллион сайёҳ кутмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон сайёҳлик саноати асосан МДҲ давлатларидан келган дам олувчиларга, хусусан, Россия ва Қозоғистон саёҳатчиларига эътибор қаратмоқда. 31.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-31T16:06+0500
2022-03-31T16:06+0500
2022-03-31T16:06+0500
туризм
тошкент
сайёҳлар
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1207/54/12075489_0:168:3044:1880_1920x0_80_0_0_f60d0f528157715be3920cb4b58c2b37.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги тўрт йил ичида меҳмонхоналар сони 2,2 баробар ошди. Бу ҳақда Спутник мухбирига “Меҳмонхона бизнеси форуми – 2022” меҳмондўстликни ривожлантириш форумида Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ваколатхонаси маслаҳатчиси Шуҳрат Исоқулов маълум қилди. “Бу йирик ва ўрта меҳмонхоналар, жумладан, халқаро брендларга эга меҳмонхоналар. Буларнинг барчаси хорижлик сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатишимизни таъминлашга қаратилган. Бу борада эса МДҲ давлатлари биз учун устувор аҳамиятга эга”, — деди у. Шунингдек Исоқулов Ўзбекистон Россиядан келаётган сайёҳлар сонини оширишни режалаштираётганини маълум қилди. “2019 йилда Ўзбекистонга Россиядан 480 минг россиялик сайёҳ келди. Ва бу Россиядан чиқиш туризмининг атиги 1 % ташкил қилади. Бу кўрсаткични 3 %гача оширсак, Ўзбекистонда 1,5 миллион россиялик сайёҳ бўлади”, - дейди Шуҳрат Исоқулов. МДҲдан келган сайёҳлар Ўзбекистоннинг меҳмондўстлик саноатига катта даромад келтирмоқда, дея қўшимча қилди эксперт. “Ўртача ҳисобда россиялик сайёҳларнинг монетизацияси ҳар бир саёҳат учун 635 долларни, Қозоғистондан – 159 долларни, Қирғизистондан – 99 долларни ташкил этади”, - дейди у. Айни дамда Ўзбекистонда туризм сектори россиялик сайёҳларнинг эҳтиёжларига мослашишга ҳаракат қилмоқда, уларнинг асосий афзаллиги all-inclusive форматдир. Шуҳрат Исоқуловнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда бундай туристик маҳсулотларни йўлга қўйиш ҳозирданоқ таҳлил қилинмоқда. Шу билан бирга, кўпчилик россиялик сайёҳлар Туркия ва Мисрдан чарчаганини ҳисобга олиш керак, дея қўшимча қилади у. “Улар Ўзбекистонга (россиялик сайёҳлар – Спутник) борганда, биз сўровномалар ўтказамиз. Улар Ўзбекистондан мамнун”, — деди Исақулов россияликларнинг мамлакатдаги дам олишга бўлган муносабатини. Маълумот учун, шу кунларда Тошкентда меҳмонхона бизнеси форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон меҳмонхона хўжаликлари уюшмаси томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ташкил этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1207/54/12075489_158:0:2887:2047_1920x0_80_0_0_c70ce087f11795c3f6873d85eb5177ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, тошкент, сайёҳлар, туризм
туризм, тошкент, сайёҳлар, туризм
Ўзбекистон Россиядан 1,5 милллион сайёҳ кутмоқда
Ўзбекистон сайёҳлик саноати асосан МДҲ давлатларидан келган дам олувчиларга, хусусан, Россия ва Қозоғистон саёҳатчиларига эътибор қаратмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги тўрт йил ичида меҳмонхоналар сони 2,2 баробар ошди. Бу ҳақда Спутник мухбирига “Меҳмонхона бизнеси форуми – 2022” меҳмондўстликни ривожлантириш форумида Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ваколатхонаси маслаҳатчиси Шуҳрат Исоқулов маълум қилди.
“Бу йирик ва ўрта меҳмонхоналар, жумладан, халқаро брендларга эга меҳмонхоналар. Буларнинг барчаси хорижлик сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатишимизни таъминлашга қаратилган. Бу борада эса МДҲ давлатлари биз учун устувор аҳамиятга эга”, — деди у.
Шунингдек Исоқулов Ўзбекистон Россиядан келаётган сайёҳлар сонини оширишни режалаштираётганини маълум қилди.
“2019 йилда Ўзбекистонга Россиядан 480 минг россиялик сайёҳ келди. Ва бу Россиядан чиқиш туризмининг атиги 1 % ташкил қилади. Бу кўрсаткични 3 %гача оширсак, Ўзбекистонда 1,5 миллион россиялик сайёҳ бўлади”, - дейди Шуҳрат Исоқулов.
МДҲдан келган сайёҳлар Ўзбекистоннинг меҳмондўстлик саноатига катта даромад келтирмоқда, дея қўшимча қилди эксперт.
“Ўртача ҳисобда россиялик сайёҳларнинг монетизацияси ҳар бир саёҳат учун 635 долларни, Қозоғистондан – 159 долларни, Қирғизистондан – 99 долларни ташкил этади”, - дейди у.
Айни дамда Ўзбекистонда туризм сектори россиялик сайёҳларнинг эҳтиёжларига мослашишга ҳаракат қилмоқда, уларнинг асосий афзаллиги all-inclusive форматдир.
Шуҳрат Исоқуловнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда бундай туристик маҳсулотларни йўлга қўйиш ҳозирданоқ таҳлил қилинмоқда. Шу билан бирга, кўпчилик россиялик сайёҳлар Туркия ва Мисрдан чарчаганини ҳисобга олиш керак, дея қўшимча қилади у.
“Улар Ўзбекистонга (россиялик сайёҳлар – Спутник) борганда, биз сўровномалар ўтказамиз. Улар Ўзбекистондан мамнун”, — деди Исақулов россияликларнинг мамлакатдаги дам олишга бўлган муносабатини.
Маълумот учун, шу кунларда Тошкентда меҳмонхона бизнеси форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон меҳмонхона хўжаликлари уюшмаси томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ташкил этилди.