Миллий олимпия қўмитасининг Атлетлар комиссияси ташкил этилди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаСоздана Комиссия спортсменов НОК Узбекистана
Создана Комиссия спортсменов НОК Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
Бу комиссияни ташкил этишдан кўзланган мақсад - спортчилар фаоллигини ошириш, уларнинг ўз овозига эга бўлишларини таъминлаш ва манфаатларини ҳимоя қилиш.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг (МОҚ) Атлетлар комиссияси ташкил этилиб, унинг таркиби шакллантирилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Атлетлар комиссияси спортчиларнинг халқаро майдондаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш баробарида мамлакатда Олимпизм ҳаракатини янада тарғиб қилиш йўлида фаолият олиб боради.
Аноним тарзда ўтган сайлаш жараёни якунида қуйидаги спортчилар Атлетлар комиссияси таркибига аъзо бўлишди: Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси), Ришод Собиров (дзюдо), Дмитрий Шокин (таэквондо), Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш), Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик), Светлана Радзивил (енгил атлетика) ва Комилжон Тўхтаев (тоғ чанғиси).
Таркиб аниқлаб олингач Комиссия аъзолари дастлабки йиғилишни ўтказиб, ўзаро келишган ҳолда Комиссияга раҳбар ва ўринбосарлар таркибини шакллантириб олишди.
Унга кўра, Дмитрий Шокин Атлетлар комиссияси раиси, Оксана Чусовитина ҳамда Бекзод Абдураҳмонов унинг ўринбосарлари бўлдилар.
Атлетлар комиссияси аъзолари МОҚ Бош ассамблеяси ва Ижроия қўмитаси таркибига кириб, муҳим жараёнларда ўз фикрларини билдириш, сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу борада Зайнаб Дайибековани МОҚ Ижроия қўмитасига, Светлана Радзивил ҳамда Комилжон Тўхтаев номзодларини эса Бош Ассамблеяга кўрсатиш бўйича тақдимнома Қўмита раҳбариятига киритилди.
“Комиссия фаолиятини сифатли ва самарали йўлга қўйиш учун бизни жуда кўп масъулиятли ишлар кутмоқда. Ушбу қарор Олимпия ҳаракати доирасида бир қатор муҳим йўналиш ва лойиҳаларни амалга оширишда катта аҳамият касб этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Олимпия ҳаракатининг ҳар бир қарорида спортчиларнинг фикр ва манфаатларини ифодалаш учун Комиссия вакилининг позицияси ўз аҳамиятига эга. Биз ўзаро бирлашиб, мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтишга, кўзланган мақсадларга эришишимизга ишонамиз”, - деди МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов.
Янгиликлар лентаси
0