https://sputniknews.uz/20220330/volodin-rublda-sotiladigan-tovarlar-royxatini-kengaytirishni-taklif-qildi-23657037.html
Володин рублда сотиладиган товарлар рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилди
Володин рублда сотиладиган товарлар рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси раиси: Ғарб доллар ва еврога бўлган ишонч йўқолиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди. 30.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-30T14:21+0500
2022-03-30T14:21+0500
2023-04-05T18:36+0500
россия
вячеслав володин
рубл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23656304_0:13:1221:700_1920x0_80_0_0_d8bae2b5753b72c2e8588e0187dc1cbe.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия рублда экспорт қиладиган товарлари рўйхатини кенгайтириши лозим. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.Володин Москванинг газ учун тўловни рублда қабул қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида гапираётиб, Европа мамлакатларининг бу учун барча имкониятлари борлигини таъкидлади.Унинг сўзларига кўра, европалик амалдорлар нима сабабдан уларнинг мамлакатлари газ учун тўловни рублда амалга ошира олмасликларининг баҳонасини қидиришни бас қилишлари керак. Ғарб доллар ва еврога бўлган ишонч йўқолиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилган.Россия президенти Владимир Путин 23 март куни ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Москва дўст бўлмаган давлатларга газ етказиб бериш учун тўловларни рублга ўтказаётганини айтди. Чунки Россия товарларини Европа Иттифоқи ва АҚШга етказиб бериш ва тўловни уларнинг валютасида олиш мантиққа тўғри келмайди.Шу билан бирга, давлат раҳбари Россия газни шартномаларда белгиланган ҳажмда ва нархларда етказиб беришда давом этишини таъкидлади, чунки мамлакат ўз обрўсини қадрлайди.Россия раҳбари 31 мартга қадар ҳукуматга, Марказий Банкка ва “Газпром”га дўст бўлмаган мамлакатларга газ етказиб бериш учун тўловни рублга ўтказиш бўйича топшириқ берган.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Европа Иттифоқи давлатлари газни рублда сотиб олишдан бош тортса, Россия уни бепул етказиб бериш ниятида эмаслигини таъкидлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23656304_137:0:1085:711_1920x0_80_0_0_0fe332ae2b6711d812bf28d060764684.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, вячеслав володин , рубл
россия, вячеслав володин , рубл
Володин рублда сотиладиган товарлар рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилди
14:21 30.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Россия Давлат думаси раиси: Ғарб доллар ва еврога бўлган ишонч йўқолиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия рублда экспорт қиладиган товарлари рўйхатини кенгайтириши лозим. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.
“Мамлакатимизга фойдали бўлган жойда рублда экспорт қилинадиган товарлар рўйхатини кенгайтириш тўғри бўлади: ўғит, ёғ, нефть, кўмир, металл, ёғоч ва ҳоказо”, - дея ёзди у ўзининг
телеграм каналида.Володин Москванинг газ учун тўловни рублда қабул қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида гапираётиб, Европа мамлакатларининг бу учун барча имкониятлари борлигини таъкидлади.
“Пул бўлиб, товар бўлмаган вазиятдан ёмонроғи йўқ. Ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлиши керак”, - деди Давлат думаси спикери.
Унинг сўзларига кўра, европалик амалдорлар нима сабабдан уларнинг мамлакатлари газ учун тўловни рублда амалга ошира олмасликларининг баҳонасини қидиришни бас қилишлари керак. Ғарб доллар ва еврога бўлган ишонч йўқолиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилган.
Россия президенти Владимир Путин 23 март куни ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Москва дўст бўлмаган давлатларга газ етказиб бериш учун тўловларни рублга
ўтказаётганини айтди. Чунки Россия товарларини Европа Иттифоқи ва АҚШга етказиб бериш ва тўловни уларнинг валютасида олиш мантиққа тўғри келмайди.
Шу билан бирга, давлат раҳбари Россия газни шартномаларда белгиланган ҳажмда ва нархларда етказиб беришда давом этишини таъкидлади, чунки мамлакат ўз обрўсини қадрлайди.
Россия раҳбари 31 мартга қадар ҳукуматга, Марказий Банкка ва “Газпром”га дўст бўлмаган мамлакатларга газ етказиб бериш учун тўловни рублга ўтказиш бўйича
топшириқ берган.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Европа Иттифоқи давлатлари газни рублда сотиб олишдан бош тортса, Россия уни бепул етказиб бериш ниятида
эмаслигини таъкидлаган.