Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида поезд қатнови тикланиши ортга сурилмоқда

© Фото: предоставлено пресс-службой МинтрансаВ Узбекистане совершен первый рейс поезда, который преодолел почти четыре тысячи километров
В Узбекистане совершен первый рейс поезда, который преодолел почти четыре тысячи километров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2022
Oбуна бўлиш
Бунга Қозоғистонда карантин чекловлари жорий этилгани сабаб қилиб кўрсатилган.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Қозоғистон Нукус – Бейнеу ва Тошкент – Олмаота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санаси кейинги муддатга кўчирмоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қўшни давлат бунга мамлакатда карантин чекловлари жорий этилганини сабаб қилиб кўрсатган.
Мазкур қарор Қозоғистон ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган.
Чипта сотиб олган йўловчилардан пулни қайтариб олиш учун темир йўл кассаларига мурожаат қилиш сўралган. Чипталарни кейинги саналарга қайта расмийлаштириб олиш имконияти ҳам бор
Аввалроқ 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу, 2 майдан бошлаб Тошкент-Олмаота йўналишида поезд қатновлари йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0