Макроннинг Путинга қўнғироқлари - Европанинг сўнгги умиди
21:25 30.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023)
© Sputnik / Sergey Guneev / Медиабанкка ўтишПрезидент Франции Эммануэль Макрон на пресс-конференции по итогам переговоров с президентом РФ Владимиром Путиным в Кремле
© Sputnik / Sergey Guneev
/ Oбуна бўлиш
Франция аҳолисининг ярмидан кўпи махсус операция давомида Россия томонидан илгари сурилган далиллардан камида биттасига ишонади.
“Телефон қил, менга, телефон қил” – Роберт Рожденственский муаллифлигидаги севимли қўшиқ сўзлари бир уддабурон аноним инсоннинг клипига айланди. Муаллиф давлат ишлари ва геосиёсатт билан чарчаган француз президентининг соқоллари ўсган, ҳорғин ифодали суратларини олиб машҳур қўшиққа қўйди.
Яқинда Путиннинг Макрон билан бўлиб ўтган мулоқоти - Россия етакчисининг Европанинг асосий қулоқларига (вақтинчалик бўлса ҳам, июнгача, Франция ЕИнинг раислик постида тургунига қадар) Украинадаги геосиёсий инқирознинг ҳозирги босқичида ҳақиқатдан нималар содир бўлаётганини тушунтиришга бўлган уринишидир.
Россиянинг позицияси аста-секин, доимий, аммо шунга қарамай, тўппа-тўғри тарзда тор фикрли европаликнинг ҳам қулоқларига етиб бормоқда.
Нуфузли IFOP (Франция жамоатчилик фикри институти) томонидан ўтказилган сўнгги сўровномалардан бирига кўра, француз аҳолисининг ярмидан бироз кўпи махсус операция давомида Россия томонидан илгари сурилган далиллардан камида биттасига ишонади.
Ҳа, ишонч ҳақидаги фикрлар, гарчи социологлар томонидан имкон қадар яширилган бўлса ҳам, ҳозир Европа кун тартибидаги энг муҳим мавзулардан бирига айланиб бормоқда.
Юқори мартабали амалдорлар “яхлит ва бўлинмас” эканлигига ишонтирмоқчи бўлган позиция ҳақиқатда анча нозик эканлигига яна бир далил - собиқ разведкачи, Яқин Шарқ минтақаси бўйича мутахассис, ҳозирги кунда нуфузли сиёсатшунос Эрик Дэнэсэнинг изоҳи бўлди. Дэнэсэдан умумевропа хавфсизлик инқирозининг ҳозирги кескинлашувини тавсифлаш сўралганда, у ҳеч тортинмасдан ва сўз ортига яширинмасдан, “мавжуд вазиятни Зеленский ҳукуматининг ўзи қўзғатгани” ва ҳозирги лаҳзани кузатаётганларнинг буни тан олиши ва кўриш вақти келди, дея таъкидлади. “Биз “манихий” деб аташ мумкин бўлган фақат битта нутқни эшитяпмиз ва бир нуқтаи назарни тинглаяпмиз” деб хулоса қилган эксперт.
Дэнэсэнинг сўзлари бундай шарҳларнинг биринчиси ва, албатта, охиргиси эмас. Ҳатто ўзларининг гўёки ҳақлигига чексиз ишонган Европа ОАВлари ҳам, агар томошабинларнинг бир қисмини йўқотмасликни истаса, ўз ўқувчилари ва томошабинлари учун фақат қора ва оқ рангда полотно чиза олмайдилар.
Биринчи бўлиб бу эҳтиёжни журналистлар эмас, балки сиёсатчиларнинг ўзлари ҳис қилди.
Байденнинг Польшага ташрифи чоғида Россия президентига нисбатан ҳақоратли ҳужумидан сўнг, Елисей саройи ҳам, Германия федерал канцлери идораси ҳам дарҳол жамоатчиликка Оқ уйнинг амалдаги эгаси танлаган оҳанг, глоссарий ва тақдимот услубидан норозилигини билдирди.
Матбуот геосиёсий инқирознинг ҳозирги босқичи учун жавобгарлик ҳақида гапирар экан, тобора кўпроқ унга сабаб бўлган воқеаларни эслашга мажбур бўлмоқда.
Фактлар эса ўжар бўлади ва матбуотга уларнинг фақат юзада ётганларига тегиниш рухсат берилмаган бўлса ҳам, ОАВлар буни онгли равишда қилишни истамасалар ҳам, бошқа жиҳатлар қатори ҳамма нарса содир бўладиган фонни тасвирлашга ҳам мажбур бўлади.
Минск келишувларини тайёрлаш ва имзолашда Франциянинг воситачилик тарихи ҳақида гапирар экан, матбуотнинг (тасодифан ёки билиб, қораламаймиз ва баҳслашмаймиз), масалан, 2018 йилда Париждаги расмийлар учун Қрим борасидаги саволлар, таъкидланганидек, “амалда ёпиқ” бўлган.
Ҳа, албатта, бир қатор ОАВларда мазкур ярим орол ҳамон “Россия томонидан аннекция қилинган” деб аталишда давом этмоқда. Аммо бу, улар таъкидлаганидек, ОАВнинг кун тартиби. Бу кун тартиби ўша пайтдаги қарорлар чиқарилган сиёсий кун тартибидан ҳам фарқ қилади. Баъзан диаметрик равишда.
Бугун ёдга олиш мантиқий бўлган иккинчи омил - ҳозирги конъюктура ҳақида эмас. Ва бундан учун очко тўплаш истаги ҳақида ҳам эмас.
Борган сари юзага чиқаётган бу иккинчи омил, европалик сиёсатчиларнинг ўзлари ўйлаганидек, бор кучлари билан на қитъа тарихини, на географиясини мутлақо ўзгартира олмаслигини англаб етганларидир.
Ва, албатта, аввалига улар киритган санкциялар ўз иқтисодларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигига ишонишган бўлса, энди бунинг аксини англаш ҳукмронлик қилмоқда.
Бир ой олдин улар бепарволик билан стагнация (турғунлик) эҳтимоли ҳақида гапиришарди, кейин эса - ва бироз ошкора - стагфляция хавфини эслатиб ўтишди (иқтисодий таназзул, ишсизликнинг кўпайиши ва шундай пул бирлиги қадрсизланиши) энди эса узоқни кўра оладиган технократлар ҳам аллақачон қитъа иқтисодиёти назорат қилиб бўлмайдиган тубсизликка тушиши мумкинлигини эълон қилишга улгуришди.
Ва инқироз миқёсини Европа Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан кейин бошдан кечирган воқеалар билан солиштириш мумкинлигини ҳам.
Макрон бу ҳақида биладими?
Билмаслиги мумкин эмас.
У воқеаларнинг бундай салбий сценарий бўйича ривожланиши унга биринчи навбатда сиёсатчи сифатида қандай таҳдид солаётганини тушунадими?
Бир қатор умумий иш ташлашлар ва “сариқ жилетлилар” ҳаракати, пандемия ва у билан боғлиқ чекловлар иқтисодиётга келтирган зарардан сўнг, унинг буни тушунмасликка ҳаққи йўқ.
Макроннинг (Германия канцлерининг ҳам буни тушунмаслиги бўлиши мумкин эмаслиги каби) ЕИнинг бутун бюджет сиёсати чок-чокидан ситилаётганини ва аллақачон бошланган санкциялар ёнғини пайтида еврозона молиявий интизоми томонидан эълон қилинган барча постулатлар ёниб-куйишини тушунолмаслиги мумкин эмас.
Энергия ташувчилари нархи кўтарилмаса ҳам, ваколати остидаги аҳоли тез қашшоқлашаётганини Франция ҳукуматининг кўрмасдан иложи йўқ (яхшику, аҳоли тобора қашшоқлашяпти, пул ишлатиш имкониятларини йўқотяпти, алал-оқибат уни истеъмол қилиш имконини ҳам).
Франция ҳукумати дунёда еттинчи (ҳозирча, албатта) ўринни эгаллаган бу бозор иқтисодиёти одамлар учун пул етишмаслиги айнан шу иқтисодиёт учун де-факто ҳукм эканлигини билмай қолиши мумкин эмас, чунки унинг асоси кўп ишлаб чиқаришда эмас (у аллақачон Хитой ва бошқа Осиё мамлакатларига ўтказилган), кўп истеъмол қилишга асосланган.
Албатта, матбуотда “инсон ҳуқуқларига риоя қилиш” зарурлиги ҳақида баёнотлар чиқарилади, барча зарур ҳавотирлар билдирилади, Франциянинг ўзи, шунингдек, Греция ва Туркия томонидан яратиб берилиши керак бўлган гуманитар йўлакларни яратиш кафолатларига чақириқлар ҳам эшитилади.
Ва, эҳтимол, кимдир бундай дипломатик демарши бўлиб ўтишига ҳам ишонар.
Аслида Франция раҳбарининг дипломатик фаолияти ҳиссиётга эмас, балки прагматизмга асосланган. У тарихни ҳам, географияни ҳам яхши билганлиги сабабли, ҳозирги ҳаракатлари Францияни келажакда муваффақиятга олиб келиши мумкинлигини жуда яхши тушунади. Иқтисодий ва сиёсий, агар инқирознинг олдини ололмаса, ҳозирги геосиёсат муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.
Қанчалик узоқ муддатга чўзилса шунчалар катта ва чуқурлашиб кетадиган муаммоларни Континентал Европа англо-саксон иттифоқчилари ва уларнинг афсунларига қарамай мустақил равишда ҳал қилиши керак бўлади.
Шу билан бирга, континентал Европа ўз иқтисодиётини ИВЛ аппаратига улаб турган ҳолда ушлаб туриши керак бўлади. Бутунлай том маънода.
Ва шу билан бирга, мана шу Европа бу шахмат ўйинидаги барча кузирлар, янги Европа хавфсизлиги шифрларининг барча калитлари ва иқтисодиётининг нафас олишига имкон берадиган барча ўтиш тугмалари ва функциялари бу “гўзал хонимлар”га ёқса-ёқмаса ҳам Москванинг қўлида эканлигини унута олмайди.