https://sputniknews.uz/20220330/buhorodagi-tarixiy-bogda-tovus-patini-yulib-olgan-qizning-onasi-jazoga-tortildi-23649552.html
Бухородаги тарихий боғда товус патини юлиб олган қизнинг онаси жазога тортилди
Бухородаги тарихий боғда товус патини юлиб олган қизнинг онаси жазога тортилди
Sputnik Ўзбекистон
Бухорога саёҳатга келган қиз тарихий боғдаги товус патини юлиб олди. Натижада унинг онаси жавобгарликка тортилди. 30.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-30T10:26+0500
2022-03-30T10:26+0500
2022-03-30T11:46+0500
жамият
бухоро
маъмурий иш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23649937_0:94:1000:657_1920x0_80_0_0_9a8ade6763a243d8288238a74e9ebbda.jpg
ТОШКЕНТ, 30 март — Sputnik. Бухородаги "Ситораи Моҳи хосса" тарихий музей мажмуасидаги боғда саёҳатга келган қиз товус патини юлиб олган қизнинг онаси жавобгарликка тортилди, деб хабар қилмоқда Ички ишлар бошқармаси.“Ҳолат юзасидан вояга етмаган О.Х.нинг онаси Г.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган”, дейилади хабарда. Бундай қонунбузарлик учун БҲМнинг бир бараваридан беш бараваригача жазо тайинланиши мумкин. Бироз олдин ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг “Ситораи Моҳи хосса” тарихий музей мажмуасида саёҳатга келган қиз товус патини юлиб олгани акс этган видеолавҳа тарқалган эди. Видеолавҳа Бухоро шаҳар ИИВ томонидан ўрганиб чиқилган ушбу қонунбузарлик ҳодисаси 26 март куни Ғиждувон туманидан саёҳатга келган вояга етмаган қизлар О.Х. томонидан содир этилгани аниқланган. О.Х. музей ҳовлисида юрган товуснинг икки дона патини юлиб олган.Ситораи Моҳи хосса мажмуаси - Бухоро амирларининг ёзги саройи бўлиб в 1826 - 1860 йиллар орасида қурилган. Мажмуада бир неча ҳашаматли бинолар, ёзги айвонлар ва сарой атрофида жойлашган шинам боғ ва ҳовуз бор. Товуслар - Ситораи Моҳи хосса боғининг рамзи. Ушбу қушлар Амир Олимхон даврида ҳм бўлган. Бугунги кунда мажмуада амалий санъат музейи ҳам жойлашган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23649937_0:0:1000:750_1920x0_80_0_0_90b0f5928c37b40e776e8066a3ec323e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бухоро, маъмурий иш
жамият, бухоро, маъмурий иш
Бухородаги тарихий боғда товус патини юлиб олган қизнинг онаси жазога тортилди
10:26 30.03.2022 (янгиланди: 11:46 30.03.2022) Бухорога саёҳатга келган қиз тарихий боғдаги товус патини юлиб олди. Натижада унинг онаси жавобгарликка тортилди.
ТОШКЕНТ, 30 март — Sputnik. Бухородаги "Ситораи Моҳи хосса" тарихий музей мажмуасидаги боғда саёҳатга келган қиз товус патини юлиб олган қизнинг онаси жавобгарликка тортилди, деб хабар қилмоқда Ички ишлар
бошқармаси.
“Ҳолат юзасидан вояга етмаган О.Х.нинг онаси Г.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган”, дейилади хабарда. Бундай қонунбузарлик учун БҲМнинг бир бараваридан беш бараваригача жазо тайинланиши мумкин.
Бироз олдин ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг “Ситораи Моҳи хосса” тарихий музей мажмуасида саёҳатга келган қиз товус патини юлиб олгани акс этган видеолавҳа тарқалган эди.
Видеолавҳа Бухоро шаҳар ИИВ томонидан ўрганиб чиқилган ушбу қонунбузарлик ҳодисаси 26 март куни Ғиждувон туманидан саёҳатга келган вояга етмаган қизлар О.Х. томонидан содир этилгани аниқланган. О.Х. музей ҳовлисида юрган товуснинг икки дона патини юлиб олган.
Ситораи Моҳи хосса мажмуаси - Бухоро амирларининг ёзги саройи бўлиб в 1826 - 1860 йиллар орасида қурилган. Мажмуада бир неча ҳашаматли бинолар, ёзги айвонлар ва сарой атрофида жойлашган шинам боғ ва ҳовуз бор. Товуслар - Ситораи Моҳи хосса боғининг рамзи. Ушбу қушлар Амир Олимхон даврида ҳм бўлган. Бугунги кунда мажмуада амалий санъат музейи ҳам жойлашган.