https://sputniknews.uz/20220329/xususiy-klinikalar-ham-yollanma-asosida-xizmat-korsata-boshlaydi-23623918.html
Хусусий клиникалар ҳам йўлланма асосида хизмат кўрсата бошлайди
Хусусий клиникалар ҳам йўлланма асосида хизмат кўрсата бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу йилнинг 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади. 29.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-29T09:44+0500
2022-03-29T09:44+0500
2022-03-29T09:44+0500
жамият
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22659797_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_3216bf29baebb70682225b570aefd723.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Ушбу йилининг 15 майидан бошлаб хусусий клиникалар ҳам йўлланма асосида хизмат кўрсата бошлайди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги президент матбуот хизматига асосан. Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилди. Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди, - дейилган хабарда. Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади. Эслатиб ўтамиз, 28 март куни бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв тиббиёт соҳасидаги айрим муаммоларни танқид қилган эди. Хусусан давлат раҳбари “ордер” тизимида мавжуд муаммоларни санаб ўтган эди. Президент айтишига кўра, ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган. Ёки, республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22659797_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_c082169bcd8b4f00d0c4f9fef71b2819.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Хусусий клиникалар ҳам йўлланма асосида хизмат кўрсата бошлайди
Ушбу йилнинг 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Ушбу йилининг 15 майидан бошлаб хусусий клиникалар ҳам йўлланма асосида хизмат кўрсата бошлайди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги президент матбуот хизматига
асосан.
Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилди. Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди, - дейилган хабарда.
Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.
Эслатиб ўтамиз, 28 март куни бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв тиббиёт соҳасидаги айрим муаммоларни танқид қилган эди. Хусусан давлат раҳбари “ордер” тизимида мавжуд муаммоларни санаб ўтган эди. Президент айтишига кўра, ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган. Ёки, республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяган.