https://sputniknews.uz/20220329/umurzakov-tadbirkorlarni-qollashda-sustkashlikka-yol-qoygan-amaldorlarni-tanqid-qildi-23636200.html
Умурзаков тадбиркорларни қўллашда сусткашликка йўл қўйган амалдорларни танқид қилди
Умурзаков тадбиркорларни қўллашда сусткашликка йўл қўйган амалдорларни танқид қилди
Sputnik Ўзбекистон
Қатор туман ва шаҳарлари ҳокимларининг 31 нафар ўринбосари, шунингдек, "Ўзтўқимачиликсаноат" ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси каби тармоқ бирлашмалари... 29.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-29T17:11+0500
2022-03-29T17:11+0500
2022-03-29T17:11+0500
иқтисод
сардор умурзаков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1d/23634894_0:0:1340:754_1920x0_80_0_0_2347166173df18aa97e66bc5772d02fe.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков тадбиркорлар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг сустлиги туфайли алоҳида раҳбарларни қаттиқ танқид қилди.Ташқи савдо фаолиятининг бугунги ҳолати ва уни рағбатлантириш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни муҳокама қилишга бағишланган йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятларининг туман ва шаҳарлари ҳокимларининг 31 нафар ўринбосари, шунингдек, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси каби тармоқ бирлашмалари раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилган.Бу раҳбарлар олдига экспортчилар билан вилоят, туман, шаҳар ва маҳаллалар даражасида манзилли ҳамкорликни фаоллаштириш вазифаси қўйилган.Умурзаков мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтириш, янги истиқболли бозорларни кашф этиш ҳамда экспортга етказиб бериш йўналишларини диверсификация қилиш учун янги захира ва имкониятларни аниқлаш ва сафарбар қилиш бўйича тизимли ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлаган.Йиғилиш якунида вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига берилган вазифалар ижроси юзасидан қўшимча манзилли топшириқлар берилди. Бош прокуратура уларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилади.Тошкент инвестиция форуми якунлари: неча млрд долларлик шартнома ва битимлар имзоландиЭслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия товар айланмасини ошириш бўйича кейинги чоралар белгилаб олинган.Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири. Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1d/23634894_156:0:1088:699_1920x0_80_0_0_8d9d1e2259b6911c1dde9e5ea48abf0c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, сардор умурзаков
иқтисод, сардор умурзаков
Умурзаков тадбиркорларни қўллашда сусткашликка йўл қўйган амалдорларни танқид қилди
Қатор туман ва шаҳарлари ҳокимларининг 31 нафар ўринбосари, шунингдек, "Ўзтўқимачиликсаноат" ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси каби тармоқ бирлашмалари раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилган.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков тадбиркорлар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг сустлиги туфайли алоҳида раҳбарларни қаттиқ танқид қилди.
Ташқи савдо фаолиятининг бугунги ҳолати ва уни рағбатлантириш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни муҳокама қилишга
бағишланган йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятларининг туман ва шаҳарлари ҳокимларининг 31 нафар ўринбосари, шунингдек, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси каби тармоқ бирлашмалари раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилган.
Бу раҳбарлар олдига экспортчилар билан вилоят, туман, шаҳар ва маҳаллалар даражасида манзилли ҳамкорликни фаоллаштириш вазифаси қўйилган.
Умурзаков мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтириш, янги истиқболли бозорларни кашф этиш ҳамда экспортга етказиб бериш йўналишларини диверсификация қилиш учун янги захира ва имкониятларни аниқлаш ва сафарбар қилиш бўйича тизимли ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлаган.
Йиғилиш якунида вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига берилган вазифалар ижроси юзасидан қўшимча манзилли топшириқлар берилди. Бош прокуратура уларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашуви
бўлиб ўтган эди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия товар айланмасини ошириш бўйича кейинги чоралар белгилаб олинган.
Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири. Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.