https://sputniknews.uz/20220329/uch-kunda-etti-milliard-somlik-avtoraqamlar-sotildi-23638576.html
Уч кунда етти миллиард сўмлик авторақамлар сотилди
Уч кунда етти миллиард сўмлик авторақамлар сотилди
Sputnik Ўзбекистон
Онлайн савдога қўйилган авторақамларнинг умумий сони 30 мингдан ошди, уларнинг нархи 54 миллиондан 135 миллион сўмгача. 29.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-29T18:58+0500
2022-03-29T18:58+0500
2022-03-29T18:58+0500
жамият
автомобил
янги авторақам
биржа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/16/18457424_66:0:535:264_1920x0_80_0_0_347fcd7b886aa9793bceded8938ed2e8.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"да 24 – 27 март кунлари онлайн аукцион орқали 3 137 та авторақам сотилди. Бу ҳақида ЎзРХТБ ахборот хизмати хабар бермоқда. “Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 4,4% биринчи тоифадаги авторақамларга, 10,7% иккинчи, 12,1% учинчи, 13,6% тўртинчи, 19,3% бешинчи ва 39,8% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир”, дейилади хабарда.Қайд этиш жоиз, авторақамлар avtoraqam.uzex.uz сайтида шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилмоқда. Хозирда онлайн савдога қўйилган авторақамларнинг умумий сони 30 мингдан ошди. Шундан буюртма рақамлар 4 тага тенг бўлиб, уларнинг бошланғич нарҳи 54 миллиондан 135 миллион сўмгача баҳоланган. Маълумот ўрнида, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи —Давлат бюджетига, 20 фоизи —Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/16/18457424_124:0:476:264_1920x0_80_0_0_6f7c91cc904583be9f91e8da6fed6586.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, автомобил, янги авторақам, биржа
жамият, автомобил, янги авторақам, биржа
Уч кунда етти миллиард сўмлик авторақамлар сотилди
Онлайн савдога қўйилган авторақамларнинг умумий сони 30 мингдан ошди, уларнинг нархи 54 миллиондан 135 миллион сўмгача.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"да 24 – 27 март кунлари онлайн аукцион орқали 3 137 та авторақам сотилди. Бу ҳақида ЎзРХТБ ахборот хизмати
хабар бермоқда.
“Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 4,4% биринчи тоифадаги авторақамларга, 10,7% иккинчи, 12,1% учинчи, 13,6% тўртинчи, 19,3% бешинчи ва 39,8% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, авторақамлар avtoraqam.uzex.uz сайтида шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилмоқда. Хозирда онлайн савдога қўйилган авторақамларнинг умумий сони 30 мингдан ошди. Шундан буюртма рақамлар 4 тага тенг бўлиб, уларнинг бошланғич нарҳи 54 миллиондан 135 миллион сўмгача
баҳоланган. Маълумот ўрнида, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи —Давлат бюджетига, 20 фоизи —Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига
йўналтирилади.