https://sputniknews.uz/20220329/ozbekiston-transafgon-temir-yoli-qurilishini-boshladi--oav--23643722.html
Ўзбекистон трансафғон темир йўли қурилишини бошлади – ОАВ
Ўзбекистон трансафғон темир йўли қурилишини бошлади – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиёни Покистон портлари билан боғловчи магистрал лойиҳа 5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Унинг ёрдамида минтақадаги товарлар тез ва арзон дунё океанларига чиқиб бора олади.
2022-03-29T20:55+0500
2022-03-29T20:55+0500
2022-03-29T20:55+0500
иқтисод
трансафғон темир йўли
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1d/23630418_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_463b4b4cf3517d9249c05d54879afa1a.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон ўтган ҳафта трансафғон темир йўлини қуришни бошлади. Бу ҳақда Покистоннинг “The News International” нашри хабар бермоқда.Марказий Осиёни Покистон портлари билан боғловчи магистрал лойиҳа 5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Унинг ёрдамида минтақадаги товарлар тез ва арзон дунё океанларига чиқиб бора олади.Ўзбекистон экспорт ва импорт юкларининг Шарқий Осиё давлатларидан узлуксиз логистикасини ташкил этиш мақсадида Афғонистон ва Покистоннинг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокида 26–27 март кунлари Термиз шаҳрида транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ учрашуви бўлиб ўтган.Учрашувда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинган.Покистон инвестиция бўйича комиссияси раҳбари Муҳаммад Азфар Ахсаннинг сўзларига кўра, Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўли минтақанинг келажаги учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.Учрашув давомида учта мамлакат бўйлаб юкларни автомобилларда ташиш муаммоси ва уларга ечим топиш масалалари муҳокама қилинган. Покистон орқали юк ташиш шартлари ҳамда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари кўриб чиқилган.Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, учрашув якуни бўйича Покистон ва Афғонистоннинг 7 та компанияси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва келишувлар имзоланган.РЖД трансафғон темир йўлинининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга тайёрАввалроқ Ўзбекистон 2022 йил баҳоридан трансафғон темир йўли бўйича ишларни бошлаши маълум қилинган эди. Буни толиблар* ташқи ишлар вазири вазифасини бажараётган Амир Хон Муттақийга мамлакат транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Исломободда ўтган музокаралар чоғида айтгани хабар қилинган эди.* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1d/23630418_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_df571a069367494613a1928047247f63.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
трансафҳон темир йўли термиз—мозори шариф—кобул—пешовар темир йўли ўзбекистон қурилиш
трансафҳон темир йўли термиз—мозори шариф—кобул—пешовар темир йўли ўзбекистон қурилиш
Ўзбекистон трансафғон темир йўли қурилишини бошлади – ОАВ
Таъкидланишича, Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўли минтақанинг келажаги учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон ўтган ҳафта трансафғон темир йўлини қуришни бошлади. Бу ҳақда Покистоннинг “The News International” нашри
хабар бермоқда. Марказий Осиёни Покистон портлари билан боғловчи магистрал лойиҳа 5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Унинг ёрдамида минтақадаги товарлар тез ва арзон дунё океанларига чиқиб бора олади.
Ўзбекистон экспорт ва импорт юкларининг Шарқий Осиё давлатларидан узлуксиз логистикасини ташкил этиш мақсадида Афғонистон ва Покистоннинг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокида 26–27 март кунлари Термиз шаҳрида транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ учрашуви
бўлиб ўтган.
Учрашувда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинган.
Покистон инвестиция бўйича комиссияси раҳбари Муҳаммад Азфар Ахсаннинг
сўзларига кўра, Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўли минтақанинг келажаги учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.
Учрашув давомида учта мамлакат бўйлаб юкларни автомобилларда ташиш муаммоси ва уларга ечим топиш масалалари муҳокама қилинган. Покистон орқали юк ташиш шартлари ҳамда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг
маълум қилишича, учрашув якуни бўйича Покистон ва Афғонистоннинг 7 та компанияси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва келишувлар имзоланган.
Аввалроқ Ўзбекистон 2022 йил баҳоридан трансафғон темир йўли бўйича ишларни бошлаши маълум қилинган эди. Буни толиблар* ташқи ишлар вазири вазифасини бажараётган Амир Хон Муттақийга мамлакат транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Исломободда ўтган музокаралар чоғида айтгани
хабар қилинган эди.* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.