https://sputniknews.uz/20220329/navruz-cup-2022-finalda-ozbekiston-galaba-qozondi-23644079.html
Navruz Cup-2022: финалда Ўзбекистон ғалаба қозонди
Navruz Cup-2022: финалда Ўзбекистон ғалаба қозонди
Sputnik Ўзбекистон
Наманганда футбол бўйича Navruz Cup-2022 мусобақасининг финал баҳси Ўзбекистон ва Уганда терма жамоалари ўртасида кечди.
2022-03-29T21:01+0500
2022-03-29T21:01+0500
2022-03-29T21:01+0500
спорт
футбол
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1d/23642780_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7ebea61a2a343ddb580195951abebe3d.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Наманганда футбол бўйича Navruz Cup-2022 мусобақасининг финал баҳси Ўзбекистон ва Уганда терма жамоалари ўртасида кечди.35-дақиқада Жалолиддин Машарипов рақиб дарвозабонининг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди. 39-дақиқага келиб Элдор Шомуродов ҳисобни яна биттага оширди.Иккинчи бўлим бошида рақиб жамоа футболчиси Фаруку Мия гол уриб, ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ кўп ўтмай Шомуродов яна битта гол муаллифига айланди ва Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада Шомуродов хет-трикни расмийлаштирди. 78-дақиқада “оқ бўрилар” гол ўтказиб юборишди ва ҳисоб 4: 2 кўринишига келди.Ўйин шу ҳисобда якунланди ва Ўзбекистон биринчи марта ўтказилаётган Navruz Cup-2022 га эга чиқди.3-ўрин учун кечган баҳсда Тожикистон терма жамоаси Қирғизистондан устун келди.Мусобақада Қирғизистон, Ўзбекистон, Уганда ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро куч синашишган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1d/23642780_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_223816f29039a89c07fc3bec6c9a482f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон уганда видео ҳисоб футбол
ўзбекистон уганда видео ҳисоб футбол
Navruz Cup-2022: финалда Ўзбекистон ғалаба қозонди
Футбол бўйича Navruz Cup-2022 мусобақасининг финал баҳсида Ўзбекистон ва Уганда ўзаро тўқнашди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Наманганда футбол бўйича Navruz Cup-2022 мусобақасининг финал баҳси Ўзбекистон ва Уганда терма жамоалари ўртасида кечди.
35-дақиқада Жалолиддин Машарипов рақиб дарвозабонининг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди. 39-дақиқага келиб Элдор Шомуродов ҳисобни яна биттага оширди.
Иккинчи бўлим бошида рақиб жамоа футболчиси Фаруку Мия гол уриб, ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ кўп ўтмай Шомуродов яна битта гол муаллифига айланди ва Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада Шомуродов хет-трикни расмийлаштирди. 78-дақиқада “оқ бўрилар” гол ўтказиб юборишди ва ҳисоб 4: 2 кўринишига келди.
Ўйин шу ҳисобда якунланди ва Ўзбекистон биринчи марта ўтказилаётган Navruz Cup-2022 га эга чиқди.
3-ўрин учун кечган баҳсда Тожикистон терма жамоаси Қирғизистондан устун келди.
Мусобақада Қирғизистон, Ўзбекистон, Уганда ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро куч синашишган эди.