Намангандан Красноярскка арзон чиптали парвозларни амалга ошириш бошланди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Oбуна бўлиш
“Uzbekistan Express” Наманган – Красноярск йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширади. Чипталар 2,3 млн сўмдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. 29 март куни "Шарқий" хаб лойиҳаси доирасида “Uzbekistan Express” Наманган – Красноярск – Наманган халқаро йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширади.
“Uzbekistan Airways” хабарига кўра, бу йўналишдаги мунтазам авиақатновлар "тўлиқ эконом" шаклида сешанба кунлари амалга оширилади:
Намангандан учиш: 17:35 (Тошкент вақти билан)
Красноярскка етиб бориш: 22:50 (Красноярск вақти билан)
Красноярскдан учиш: 00:20 (Красноярск вақти билан)
Наманганга етиб келиш: 01:55 (Тошкент вақти билан)
Наманган – Красноярск йўналиши бўйича багаж билан авиачипта нархи 2,3 млн сўмдан, Наманган – Красноярск – Наманган йўналиши бўйича эса 4,4 млн сўмдан бошланади. Бу нархлар 29 март ҳолатига амал қилади.
Аввалроқ “Uzbekistan Airways” 30 мартдан бошлаб Наманган – Олмаота янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0