Кадастр агентлигига янги директор тайинланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2022
Oбуна бўлиш
"Ўздонмаҳсулот" компанияси бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Фаррух Пўлатов Кадастр агентлигига директор бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Фаррух Пўлатов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар Пўлатов "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.
Кадастр агентлиги собиқ директори Фазлиддин Умаровнинг Самарқанд шаҳрининг ҳокими этиб тайинланган эди.
1979 йилда туғилган Фаррух Пўлатов "Ўздонмаҳсулот" раиси лавозимига келгунга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (ҳозирги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти) Фарғона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Шунингдек, Фарғона ва Наманган вилоятлари прокуратура органларида турли лавозимларда меҳнат қилган.
Янгиликлар лентаси
0