https://sputniknews.uz/20220329/buxoroga-butunjahon-hunarmandlar-shahrimaqomi-beriladi-23628296.html
Бухорога “Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилади
Бухорога “Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилади
Sputnik Ўзбекистон
Экспертлар Бухоро шаҳри ҳунармандчилигининг қадимий илдизлари ҳамда унинг ҳозирги кундаги ривожини таҳлил қилмоқдалар. 29.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-29T12:20+0500
2022-03-29T12:20+0500
2022-03-29T12:26+0500
маданият
бухоро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/737/44/7374408_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_375908d99b375d8cdfc00ea3bfc35e3a.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Бухорога “Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри”мақомини берилади. Бу ҳақида Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу мақсадда шу кунларда Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши Президенти Саад-ал Каддуми бошчилигидаги халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари Бухоро шаҳрида бўлиб турибди. Айтилишича, Халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари Бухоро шаҳри ҳунармандчилигининг қадимий илдизларини ҳамда унинг ҳозирги кундаги ривожини таҳлил қилиб, баҳолайдилар. Уни Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри рўйхатига қўшиш ҳақидаги хулосаларини беришади.Маълумот ўрнида, президентнинг 2021 йил 29 апрелдаги қарорига кўра, 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади. Фестивал доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш ҳам кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/737/44/7374408_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_df811c013d734a22f7c5e1520e64ca55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, бухоро
Бухорога “Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилади
12:20 29.03.2022 (янгиланди: 12:26 29.03.2022) Экспертлар Бухоро шаҳри ҳунармандчилигининг қадимий илдизлари ҳамда унинг ҳозирги кундаги ривожини таҳлил қилмоқдалар.
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Бухорога “Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри”мақомини берилади. Бу ҳақида Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар
бермоқда.
Ушбу мақсадда шу кунларда Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши Президенти Саад-ал Каддуми бошчилигидаги халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари Бухоро шаҳрида бўлиб турибди.
Ташриф давомида ҳайъат аъзолари Бухоро шаҳридаги ҳунармандчилик мактаблари, марказлар, ҳунармандлар бозорини кўздан кечиришди. Шу билан бирга, халқ амалий санъати вакиллари фаолияти, уларга яратилган шарт-шароит ва имкониятларни ўрганишмоқда.
Айтилишича, Халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари Бухоро шаҳри ҳунармандчилигининг қадимий илдизларини ҳамда унинг ҳозирги кундаги ривожини таҳлил қилиб, баҳолайдилар. Уни Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри рўйхатига қўшиш ҳақидаги хулосаларини беришади.
Маълумот ўрнида, президентнинг 2021 йил 29 апрелдаги қарорига кўра, 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади. Фестивал доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш ҳам
кутилмоқда.