https://sputniknews.uz/20220329/bosh-prokuratura-marhum-xodimi-uchun-951-mln-som-nafaqa-puli-tolaydi-23634133.html
Бош прокуратура марҳум ходими учун 951 млн сўм нафақа пули тўлайди
Бош прокуратура марҳум ходими учун 951 млн сўм нафақа пули тўлайди
Sputnik Ўзбекистон
Суд қарори: Бош прокуратура 951,2 млн сўм бир йўла тўланадиган нафақа пули ва 20 млн сўм маънавий зарар, қолаверса, 76,6 млн сўмлик давлат божини тўлайди. 29.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-29T16:00+0500
2022-03-29T16:00+0500
2022-03-29T16:00+0500
жамият
бош прокуратура
прокурор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1178/80/11788078_8:0:1274:712_1920x0_80_0_0_0108515822824626dfaa650dcb8b8fee.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Бош прокуратура ишда вафот этган ходими учун 951 млн сўм нафақа пули тўлаб беради. Бу ҳақида Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўтган йили Бош прокуратура ходими Самир Раҳмонов 33 ёшида юрак хуружидан вафот этганидан сўнг унинг отаси боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш мақсадида Бош прокуратурани судга берганди. Суднинг шу йил 10 мартдаги ажрими билан даъвогар А. Рахманов (марҳумнинг отаси) вафот этганлиги сабабли унинг даъво аризаси иш юритувидан тугатилган.Айтилишича, суднинг ташаббуси билан даъвогар томонидан мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб қилинган Н. Рахманова судга жавобгарга нисбатан турмуш ўртоғининг иш жойида вафоти муносабати билан вояга етмаган фарзандлари ва ўзи учун нафақа, суғурта товони ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.“Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2022 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан Н. Рахманованинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган”, дейилади хабарда.Бош прокуратура Н. Рахманованинг фойдасига 951 275 952 сўм миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа пули ва 20 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар тўлаб беради. Шунингдек, жавобгардан давлат фойдасига 76 642 076 сўм давлат божи ундирилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1178/80/11788078_166:0:1115:712_1920x0_80_0_0_78ba22ebd9df6577ffb922ed265caf54.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бош прокуратура, прокурор
жамият, бош прокуратура, прокурор
Бош прокуратура марҳум ходими учун 951 млн сўм нафақа пули тўлайди
Суд қарори: Бош прокуратура 951,2 млн сўм бир йўла тўланадиган нафақа пули ва 20 млн сўм маънавий зарар, қолаверса, 76,6 млн сўмлик давлат божини тўлайди.
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Бош прокуратура ишда вафот этган ходими учун 951 млн сўм нафақа пули тўлаб беради. Бу ҳақида Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Ўтган йили Бош прокуратура ходими Самир Раҳмонов 33 ёшида юрак хуружидан вафот этганидан сўнг унинг отаси боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш мақсадида Бош прокуратурани судга
берганди. Суднинг шу йил 10 мартдаги ажрими билан даъвогар А. Рахманов (марҳумнинг отаси) вафот этганлиги сабабли унинг даъво аризаси иш юритувидан тугатилган.
Айтилишича, суднинг ташаббуси билан даъвогар томонидан мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб қилинган Н. Рахманова судга жавобгарга нисбатан турмуш ўртоғининг иш жойида вафоти муносабати билан вояга етмаган фарзандлари ва ўзи учун нафақа, суғурта товони ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
“Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2022 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан Н. Рахманованинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган”, дейилади хабарда.
Бош прокуратура Н. Рахманованинг фойдасига 951 275 952 сўм миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа пули ва 20 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар тўлаб беради. Шунингдек, жавобгардан давлат фойдасига 76 642 076 сўм давлат божи ундирилади.