“Руслар у ерда ботиб қолишлари керак”. АҚШ қандай қилиб Украинадаги можарони кучайтирмоқда

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaСолдаты ВСУ в Донбассе, архивное фото
Солдаты ВСУ в Донбассе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Oбуна бўлиш
Деярли ҳар куни Украинага Польша чегараси орқали Ғарб қуроллари билан таъминланган поездлар ва автомобил карвонлари етиб бормоқда. НАТО шошилинч равишда Украина Қуролли кучларининг (УҚК) жанговар қобилиятини тиклашга ва шу билан Россия махсус операциясини секинлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, буни амалга ошириш бу қадар осон эмас - бир ойлик жанговар ҳаракатлар давомида Украина хавфсизлик кучлари оғир техникада катта йўқотишларга дуч келди, улар ўрнини эса ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди.
Ҳаво ҳужумига қарши мудофаани тиклаш
НАТО Украина Қуролли кучлари учун пул аямайди. Яқин кунларда АҚШ 800 миллион долларлик энг йирик ҳарбий ёрдам пакети доирасида етказиб бериш ишларини бошлашни режалаштирмоқда: ўқотар қуроллар, танкга қарши ва кўчма зенит тизимлари, батареяга қарши жанг учун радарлар, ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя воситалари. Аввал ҳам нималардир юборишган эди, аммо ҳозир Вашингтон ассортиментни кенгайтирган.
Американинг The Wall Street Journal газетасининг Пентагондаги манбаларига таяниб ёзишича, Киевга биринчи марта оғир техникалар етказиб берилади. Ҳозирча гап Варшава шартномаси мамлакатларида хизмат қилган ва украиналик мутахассисларга яхши таниш бўлган Совет ҳаво мудофаа тизимлари ҳақида кетмоқда. Ўн йиллар давомида америкаликлар яхшигина “коллекция” тўплашган: ўнлаб зенит-ракета комплекслари, “Оса”, “Тор-М2”, “Бук”, С-300В каби.
АҚШ ўз иттифоқчиларини замонавий ҳаво мудофаа тизимлари борасида ёрдам беришга чақирмоқда. Масалан, АҚШ Туркиядан Киевга Россияда ишлаб чиқарилган С-400 ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беришни сўради. Эвазига ўз техникалари, шунингдек, бешинчи авлод F-35 қирувчисини дастурга қайтаришни ваъда қилди. Анқара на Россия ва на Украина билан муносабатларни бузмоқчи эмаслигини тушунтириб, рад жавобини берди.
Европа Иттифоқи ҳам Украина Қуролли Кучларини қуроллантиришда анча фаол. Бунинг учун Европа тинчлик жамғармасидан миллиард евро ажратилган. Германия Бундесвер захираларидан икки мингта Panzerfaust гранатомётларини жўнатишни режалаштирмоқда. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Европа Иттифоқи, G7 ва НАТО саммитлари арафасида 6000 та NLAW ва Javelin танкка қарши ракета тизимлари жўнатилишини эълон қилди. Аввалроқ, Лондон 4000 га яқин танкка қарши ракета комплексларини етказиб берган эди. Маҳаллий матбуотга хабарига кўра, бу Британиянинг ўз армиясида танқисликка олиб келиши мумкин.
Йўлда йўқ қилиш
Албатта, Россия бунга жавоб қайтаради. Вашингтондаги элчи Анатолий Антоновнинг таъкидлашича, Киев ҳалокатли қуролларни соддалаштирилган тартибда қабул қилмоқда ва бу “Украина Қуролли кучларига берилган ракета қуролларини бутун Европа Иттифоқи ва қўшни минтақаларга тарқатиш”дек хавф туғдирмоқда. Масалан, Stinger кўчма зенит ракета комплекси террорчилари фуқаро авиацияси учун катта муаммога айланиши мумкин.
ТИВ раҳбари Сергей Лавров, ўз навбатида, Украинага келаётган ҳар қандай ҳарбий юк қонуний нишон қаралишини таъкидлаб ўтди. Россия армияси мамлакатнинг ғарбий қисмига ҳужум қилишга қодир эканлигига шубҳа қилишга ҳожат йўқ. Масалан, март ойида қанотли ракеталар билан синовдан ўтказилган, Львов вилоятидаги Яворовский полигони Польша-Украина чегарасидан атиги 25 километр узоқликда жойлашган.
“Яворовский полигонига бўлган зарба жиддий гапираётганимизни яққол исботлади, - дейди ҳарбий эксперт Алексей Леонков. - Ва Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларни қурол ёки ёлланма аскарлар билан қўллаб-қувватлаш масаласида ҳеч қандай имтиёзларга йўл қўймаймиз. Разведкамиз ниқобланган омборлар ёки устунларни аниқлаган вақтдаёқ, барчаси йўқ қилинади. Ғарб давлатлари буни аниқ тушунишлари керак”.
Улкан йўқотишлар
Бироқ президент Владимир Зеленский учун қурол-яроғ етарли эмас. Унинг НАТО саммитида таъкидлаб ўтишича: Киев чекловларсиз ҳарбий ёрдамга муҳтож. Ва унинг қўшимча қилишича, альянс ўз танклари ва самолётларининг бир фоизини Украина билан бўлишса яхши бўларди. Унинг орзуси амалга ошиши даргумон. Украина танкчилари ва учувчилари Ғарб техникалари билан ишлашни билмайди. Ва НАТО ҳам экипажларини юборишга журъат эта олмайди, чунки бу Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашувдегани.
Зеленскийни тушуниш мумкин. Ҳарбий ҳаракатлар ойи давомида Украина Қуролли Кучлари минглаб ҳарбий техника йўқотди, уларни жанговар қисмларда алмаштириш учун эса ҳеч нарса йўқ. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, аллақачон 1572 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника йўқ қилинган. Бу жуда кўп. The Military Balance йиллик таҳлилий ҳисоботида келтирилишича, 24-февралгача Украинанинг 2400 га яқин танк, пиёдалар жанговар машиналари ва бронетранспортёрлари бор бўлган.
Артиллерия ҳам катта йўқотишларга дуч келди: 160 та залп билан отиладиган реактив тизим ўрнатмалари, 633 қурол ва миномёт (тахминан 1770 та бўлган). Бундан ташқари, 320 та зенит-ракета комплексидан 189 таси яксон қилинган. Омон қолган ҳаво мудофаа тизимларининг аксарияти жангга тайёр эмас ва Россия авиациясига ҳеч қандай таҳдид солмайди.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари эса мавжуд бўлишни тўхтатди. 215 та самолёт ва вертолётлардан 184 таси энди ҳеч қачон уча олмайди. Бундан ташқари, Россия Ҳаво-космик кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофааси 246 та турли, жумладан, Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar TB2 дронларини уриб туширди.
Янгиликлар лентаси
0