Россия компаниялари UzFood халқаро кўргазмасида иштирок этади

© Sputnik / Владимир ТрефиловГречневая крупа
Гречневая крупа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги кўргазмада жами 55 мамлакатдан 140 дан ортиқ компания ўз маҳсулотларини намойиш этади.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. 29-31 март кунлари “Ўзэкспомарказ”да “Озиқ-овқат, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари – UzFood 2022” Xалқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ускуналардан ташқари ташриф буюрувчилар эътиборига турли хил тайёр маҳсулотлар тақдим этилади. Қўшимчалар ва ингредиентлар, сут маҳсулотлари, қуруқ сут, сариёғ, макарон, балиқ маҳсулотлари, денгиз маҳсулотлари, шарбатлар, нектарлар, мевали ичимликлар, гўшт маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, зайтун, зайтун мойи, дон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, чой ва қаҳва шулар жумласидан
Россия компаниялари Москва, Омск, Калининград, Пенза вилоятлари ва Олтой ўлкасининг жамоавий стендларини ҳам тақдим этишади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ускуналари, ичимликлар ва қадоқлаш ечимлари намойиш этилади.
Кўргазмада жами 55 мамлакатдан 140 дан ортиқ компания ўз маҳсулотларини намойиш этади.
Янгиликлар лентаси
0