Путин 31 мартгача газ учун тўловни рублга ўтказиш бўйича топшириқ берди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси аввалроқ Москва дўст бўлмаган давлатларга газ етказиб бериш учун тўловларни рублга ўтказишини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 31 мартга қадар ҳукуматга, Марказий Банкка ва “Газпром”га дўст бўлмаган мамлакатларга газ етказиб бериш учун тўловни рублга ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Россия бош вазири Михаил Мишустин, МБ раҳбари Эльвира Набиуллина ва “Газпром” раҳбари Алексей Миллер топшириқни бажариш учун масъул этиб тайинланганлар. Улар 31 мартга қадар маърузани тақдим этишлари керак ва кейин улар ҳар ой ҳисобот бериб боришади.
Шунингдек, Россия президенти газ учун тўловларни рублга ўтказиш имкониятини таъминлашни топширган.
Владимир Путин 23 март куни ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Москва дўст бўлмаган давлатларга газ етказиб бериш учун тўловларни рублга ўтказаётганини айтди. Чунки Россия товарларини Европа Иттифоқи ва АҚШга етказиб бериш ва тўловни уларнинг валютасида олиш мантиққа тўғри келмайди.
Шу билан бирга, давлат раҳбари Россия газни шартномаларда белгиланган ҳажмда ва нархларда етказиб беришда давом этишини таъкидлади, чунки мамлакат ўз обрўсини қадрлайди.

Мавзуга оид:

Путиннинг газли ультиматуми. Европа ноилож қолди
Путиннинг газ манёври Ғарбни лол қолдирди - Spiegel
Янгиликлар лентаси
0