https://sputniknews.uz/20220328/ayrim-tibbiyot-xodimlari-oyligiga-40-foiz-ustama-beriladi-23619534.html
Айрим тиббиёт ходимлари ойлигига 40 фоиз устама берилади
Айрим тиббиёт ходимлари ойлигига 40 фоиз устама берилади
Sputnik Ўзбекистон
Тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама берилиши кутилмоқда. 28.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-28T20:30+0500
2022-03-28T20:30+0500
2022-03-28T20:30+0500
жамият
устама
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177500_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_2a6e2e680f25ef7375ecdc1f019670d6.jpg
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама берилади. Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида бир ҳафта муддатда ушбу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Ҳукуматга киритиш вазифасини қўйди.Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди.Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг 15 та олис ҳудудида бу ишлар бошланмаган. Давлат раҳбари 10 апрелга қадар ушбу ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишни топширди.2022 йил инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилди.Лекин бугунги кунга қадар 32 та поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш бўйича ишлар бошланмаган. Барча қурилиш ишларини 1 октябрга қадар якунига етказиш вазифаси қўйилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177500_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_45699303930fb552403bcf3ec0853fd0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, устама
Айрим тиббиёт ходимлари ойлигига 40 фоиз устама берилади
Тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама берилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама берилади. Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида бир ҳафта муддатда ушбу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Ҳукуматга киритиш вазифасини қўйди.
Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди.
Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг 15 та олис ҳудудида бу ишлар бошланмаган. Давлат раҳбари 10 апрелга қадар ушбу ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишни топширди.
“Шунингдек, очиқ мулоқотда тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама бериш ҳақида кўплаб мурожаатлар тушган. Бир ҳафта муддатда ушбу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди”, - дейилган давлат раҳбари матбуот хизмати
хабарида.2022 йил инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилди.
Лекин бугунги кунга қадар 32 та поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш бўйича ишлар бошланмаган. Барча қурилиш ишларини 1 октябрга қадар якунига етказиш вазифаси қўйилди.