https://sputniknews.uz/20220328/aprel-barcha-tibbiyot-markazlari-rahbarlari-uchun-chinakam-sinov-oyi-boladi--mirziyoev--23618266.html
Апрель барча тиббиёт марказлари раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлади – Мирзиёев
Апрель барча тиббиёт марказлари раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлади – Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Президент масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди. 28.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-28T19:04+0500
2022-03-28T19:04+0500
2022-03-28T19:04+0500
жамият
шавкат мирзиёев
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1c/23618216_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_5ace5191ae177d1a46321ce412c0fcd2.jpg
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Апрель барча тиббиёт марказлари раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлади. Масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.Йиғилишда тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш кўриб чиқилди.Давлати раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади. Амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди.Шунинг учун, бир ойлик амалий иш тизимига ўтилади. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.Президент ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиққани ва Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирганини маълум қилди. Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида.Мирзиёев агар марказлар раҳбарлари ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса, юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса, вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмаслигини таъкидлади.Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1c/23618216_0:0:1135:851_1920x0_80_0_0_9e93559c8939d6a5c9cce390a79c6901.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, тиббиёт муассаси
жамият, шавкат мирзиёев, тиббиёт муассаси
Апрель барча тиббиёт марказлари раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлади – Мирзиёев
Президент масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Апрель барча тиббиёт марказлари раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлади. Масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилишида
маълум қилинди. Йиғилишда тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш кўриб чиқилди.
Давлати раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади. Амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди.
Шунинг учун, бир ойлик амалий иш тизимига ўтилади. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.
Президент ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиққани ва Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирганини маълум қилди. Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида.
“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган. Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи", - деди давлат раҳбари.
Мирзиёев агар марказлар раҳбарлари ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса, юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса, вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмаслигини таъкидлади.
Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.