“UzAirways” Наманган-Олмаота мунтазам авиақатновини йўлга қўяди

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2022
Oбуна бўлиш
Янги халқаро йўналиши 30 мартдан бошланади. Парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” 30 мартдан бошлаб Наманган – Олмаота – Наманган янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги йўналиш "Шарқий" хаб лойиҳаси доирасида очилмоқда. Парвозлар ҳафтада икки марта: чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Қозоғистоннинг “FlyArystan” авиакомпанияси 1 март куни илк маротаба Олмаота – Наманган йўналишида авиақатновни амалга оширган эди.
Янгиликлар лентаси
0