https://sputniknews.uz/20220327/qishloq-xojaligi-erlaridan-foydalanuvchilar-ragbatlantiriladi-23585309.html
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар рағбатлантирилади
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар рағбатлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарорига кўра, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирлари учун 2022–2023 йилларда синов тариқасида рағбатлантиришнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:
2022-03-27T10:39+0500
2022-03-27T10:39+0500
2022-03-27T10:51+0500
иқтисод
ер мулки
тадбиркор
субсидия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177495_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ef2bf5cf984b8a0cce6fbe7eea50039c.jpg
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади. Бу президент имзолаган “Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи (ижарачи)ларга пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирлари учун 2022–2023 йилларда синов тариқасида рағбатлантиришнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:2022-2023 йилларда синов тариқасида:Қарорга кўра, субсидия ажратиш тажрибаси тегишли рўйхат бўйича 13 та тумандасиновдан ўтказилади.Ер ажратишда мигрантларга устуворлик берилади
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177495_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_1aef536f3b44074b28500a2ec07a1301.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланувчилар субсидия солиқ имтиёзи президент қарори
қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланувчилар субсидия солиқ имтиёзи президент қарори
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар рағбатлантирилади
10:39 27.03.2022 (янгиланди: 10:51 27.03.2022) Ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади ва қатор солиқ имтиёзлари берилади.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади. Бу президент имзолаган “Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда
кўзда тутилган. Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи (ижарачи)ларга пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирлари учун 2022–2023 йилларда синов тариқасида рағбатлантиришнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:
тупроқ унумдорлигини ошириш ва эрозиядан муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширганлик учун солиқ имтиёзлари берилади;
ерларни тиклаш, қайта фойдаланишга киритиш ва янгидан ўзлаштириш, рекультивациялаш ва мелиорациялаш тадбирларини бажариш учун субсидиялар ажратилади ва ер солиғидан қисман озод этилади.
2022-2023 йилларда синов тариқасида:
тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини ошириш, илмий асосланган алмашлаб экишни ва суғоришнинг янги технологияларини жорий этиш ҳамда ўсимликлар ҳимояси бўйича хизматларни йўлга қўйиш ва замонавий лабораторияларни барпо этиш учун ердан фойдаланувчи
(жумладан, кластер)ларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар майдонга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади;
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширганлик учун солиқ имтиёзлари тупроқ бонитировкаси таҳлили натижалари бўйича тупроқ унумдорлиги ошган ердан фойдаланувчиларга татбиқ этилади;
ер солиғи бўйича имтиёзлар 3 йил муддатга амал қилади.
Қарорга кўра, субсидия ажратиш тажрибаси тегишли рўйхат бўйича 13 та тумандасиновдан ўтказилади.