Қайси ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга пул берилади?
© Unsplash / Luis VillasmilМобильный телефон в руке мужчины
Oбуна бўлиш
Қонунчиликда бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ваколатли органларга хабар берилганда мукофот пули бериш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Қонунчиликда бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ваколатли органларга хабар берилганда ундирилган жаримадан мукофот пули бериш белгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги эслатма билан чиқди.
Хусусан:
йўл ҳаракати қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ejarima портали орқали хабар берилади ва БҲМнинг 5 фоизи (13 минг 500 сўм) миқдорида;
дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлашга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Давлат экология қўмитасига хабар берилади ва БҲМнинг 1 бараваригача (270 минг сўмгача) миқдорида;
лицензиясиз ёки рухсатномасиз, хабарнома юбормасдан шундай ҳужжатлар талаб қилинадиган фаолият билан шуғулланганлик тўғрисида лицензия, рухсатнома бериш ваколатига эга органларга (масалан, хусусий нотариуслар бўйича Адлия вазирлигига) хабар берилади ва ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади, ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваригача (1 млн 890 минг сўмгача) миқдорда;
харид чекларни бермасдан товар сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берилади ва жариманинг 20 фоизи миқдорида;
давлат молиявий назоратига оид қоидабузарликлар тўғрисида “Давлат аудити” тизими орқали хабар берилади ва ундирилган жарималардан келиб чиқиб мукофот пуллари тўланади.