Давлат божхона қўмитасида қатор муҳим тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Илья ПиталевПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2022
Oбуна бўлиш
Давлат божхона қўмитасига икки янги ўринбосар тайинланди. Беш ҳудудда божхона бошқармаси бошлиқлари ўзгарди.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли қарор ва фармойишлари билан Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) раҳбарияти ва бир қатор ҳудудий божхона бошқармаларида муҳим тайинловлар амалга оширилди.
Илҳом Мухторов ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у бу лавозимда вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.
Отабек Ибрагимов қўмита раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у Президент администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Муталибжон Салиев Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бугунга қадар қўмита раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Олимжон Ҳожиматов Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи бўлиб хизмат қилиб келаётган эди.
Илҳомбек Казаков Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Илгари у Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи эди.
Максудбек Кличев Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.
Бахтиёр Муратов Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Тошент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келаётган Ғайрат Насиров “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказган эди. Унда соҳада амалга оширилиги керак бўлган қатор вазифалар белгилаб берилган.
Янгиликлар лентаси
0