Байден “америкача орзуни” маҳв қилди – Трамп

© AP Photo / Ross D. FranklinБывший президент США Дональд Трамп
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2022
Oбуна бўлиш
АҚШнинг собиқ президенти ҳозирги раҳбар Жо Байденни “америкача орзуни” маҳв қилишда айблади.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп амалдаги Оқ уй раҳбарини “америкача орзуни” маҳв қилишда айблади, дея ёзади РИА Новости.
Жоржия штатининг Коммерс шаҳридаги тарафдорлари билан митингда Трамп ҳозирги ҳукуматни Украина атрофидаги вазиятда, юқори инфляция ва бензин нархи кўтарилишида айбдор деб атади.
“Америка тарихидаги беш нафар ёмон президентларни олиб, бирга ўтирғизсангиз, улар Жо Байден 15 ой ичида етказгандек зарарни етказишмайди. Бир йил ичида у америкача орзуни ўлдирди”, - деди собиқ президент.
Унинг сўзларига кўра, агар АҚШни Байден эмас, бошқа киши бошқарганда, Украина атрофидаги вазиятлар бундай ривожланмаган бўларди.
“Демократлар иқтисодиётда ёмонлар, инфляция масаласида жуда ёмонлар, Украина масаласида ёмонлар, бу ҳеч қачон рўй бермаслиги керак эди”, - деди Трамп.
Собиқ АҚШ раҳбари Украина атрофида рўй бераётган воқеаларни Американинг Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишдаги муваффақиятсизликлари билан боғлаган. Шунингдек, Трамп Штатларнинг НАТО билан муаммоларига эътибор қаратган. Унинг фикрича, одамлар АҚШга ишонишмайди.
Трамп Украинадаги вазият Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0