Қимматбаҳо металлар қазиб олишнинг янги тартиби белгиланди - Низом

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишЗолото
Золото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2022
Oбуна бўлиш
Хусусий шахслар ва тадбиркорлар томонидан қимматбаҳо металлар қазиб олиш бўйича янги Низом қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Қимматбаҳо металларни хусусий шахслар томонидан қазиб олишнинг янги тартиби белгиланди. Бу ҳақида 25 март куни қабул қилинган 133-сонли Ҳукумат қарорида айтиб ўтилган.
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Янги Низомда қуйидагиар белгиланган:
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ер қаъри участкалари бўйича берилади.
Бунда ер қаъри участкаси ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган, ўлчами 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари бўлади.
️Ер қаъри участкалари “Е-auksion” порталига қўйилади ва унинг бир гектари бошланғич нархи БҲМнинг 35 баравари (9 млн 450 минг сўм) этиб белгиланади.
Рухсатномалар “Е-auksion”даги аукцион якунлари бўйича фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йилга берилади.
Рухсатнома олганлар қазиш ишларини бошлашдан аввал ёзма равишда ҳокимиятни, Экология, Саноат хавфсизлиги қўмиталари, Кон-геология инспекциясини хабардор қилиши керак.
Қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассаларига, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга сотилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда сўнгги йилларда рухсатсиз олтин қазиб олиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Энг ачинарлиси фуқаролар қўлбола шахталарда тупроқ остида қолиб вафот этиш ҳолатлари ҳам.
Янгиликлар лентаси
0