Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина операциясининг бир ойи натижалари сарҳисоб қилинди

© Konstantin MikhalchevskiyВоенный автомобиль в колонне военной техники РФ на шоссе возле границы с Украиной в Армянске
Военный автомобиль в колонне военной техники РФ на шоссе возле границы с Украиной в Армянске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2022
Oбуна бўлиш
Украина қуролли кучларининг жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайди.
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Украинада 24 февараль куни бошланган махсус ҳарбий операциянинг бир ойлик натижаларини эълонқ қилди.
© RIA Novosti/AvroraКарта Минобороны РФ
Карта Минобороны РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2022
Карта Минобороны РФ
Операция биринчи босқичнинг асосий вазифалари бажарилди - Украина қуролли кучларининг жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайди. Бу эса асосий мақсад - Донбассни озод қилишга йўналтириш имконини беради, - деди МВ махсус вакили Сергей Конашенков.
Ҳарбий операция бир ойлиги сарҳисоби:
ЛХР ҳудуднинг 93 % , ДХР ҳудудининг 54 % - озод қилди. Украина қўшинлари 8 йил давомида монолит бетон конструкциялардан тайёрланган мустаҳкам мудофаа истҳкомларидан қувиб чиқарилди.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво мудофаа тизими деярли йўқ қилинди, Украина Ҳарбий-денгиз кучлари ўз фаолиятини тўхтатди. Украина армиясининг 70%гача захиралари йўқ қилинди.
Украина армиясида хизмат қилган 2416та танк ва бошқа жанговар зирҳли техникадан 1587 таси, 1509 та қурол ва миномётдан 636 таси ва 535 та МЛРСдан 163 таси; 152 самолётдан - 112 таси, 149 та вертолётдан - 75 таси, 36 та "Байрактар ТБ2" дан - 35 таси, 180 та С-300 ва Бук М1 - 148 таси йўқ қилинди.
Бир ой ичида Украина қўшинларининг йўқотишлари қарийб 30 минг кишини ташкил этди, шу жумладан 14 мингдан ортиғи - қайтариб бўлмайдиган.
Украинага 62 давлатдан 6595 нафар хорижий ёлланма аскар ва террорчилар келган эди, лекин сўнгги кунларда уларнинг мамлакатдан чиқиб кетиш кузатилмоқда.
Россия қўшинлари Киев, Харков, Чернигов, Суми ва Николаевни қуршаб олишди. Херсон ва Запороже вилоятининг кўп қисми ҳам Россия назорати остида. Шу тариқа Украина кучлари ҳаракати чекланди. Шаҳарларга ҳужум қилиш режалаштирилмаган.
Ҳарбий операцияда 1351 нафар Россия аскарлари ҳалок бўлди, 3825 нафари яраланди.
Ғарб кучлари Украина ҳаво ҳудудини ёпишга уринса - Россия бунга дарҳол тегишли жавоб қайтаради.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни эрталаб Россия Украинани демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операцияни бошлади. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба беради. Россия ҳарбийлари кўмагида ДХР ва ЛХР қўшинлари Донецк ва Луганск вилоятларини Украина армияси ва миллатчи гуруҳларидан озод қилмоқда. Украинани босиб олиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, деди Россия президенти Владимир Путин.
Янгиликлар лентаси
0