https://sputniknews.uz/20220326/samarqand-aeroporti-1-apreldan-toliq-ishga-tushadi-23576728.html
Самарқанд аэропорти 1 апрелдан тўлиқ ишга тушади
Самарқанд аэропорти 1 апрелдан тўлиқ ишга тушади
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд аэропорти мунтазам рейслар сонини ҳафтасига 40 тадан 120 тагача, самолётлар тўхташ жойлари сонини 24 тага етказди. 26.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-26T13:00+0500
2022-03-26T13:00+0500
2022-03-26T13:00+0500
иқтисод
самарқанд
аэропорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0b/22668111_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7b739eb0cd0726cc769a5160abca4a78.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Қайта реконструкция қилинган Самарқанд аэропорти 1 апрелдан тўлиқ ишга тушади. Айнан шу кундан бошлаб ҳаво бандаргоҳи халқаро рейсларни қабул қила бошлайди, деб хабар қилди “Ўзбекистон аэропортлари” бошқаруви раиси Раъно Жўраева Тошкентда бўлиб ўтаётган Инвестицион форум доирасида."Бу 2019 йилда амалга оширила бошланган улкан лойиҳа. Энг чўққиси 2021 йилга тўғри келди. Энг қийини, аэропорт фаолиятини тўхтатмай туриб, аэродром ва аэровокзал қуриш эди. Парвозлар тахминан бир ойга тўхтатилди. Умуман олганда, лойиҳа қиймати 150 миллион долларга яқин. Биз уни 18 март куни очдик”, - деди Жўраева.Энди эса тўлиқ аэропорт мажмуаси фойдаланишга топширилмоқда, бу ерда божхона ва чегара назорати, йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш бўйича янги ечимлар орқали ўтиш қобилиятини ошириш имконини берувчи янги хизмат кўрсатиш технологияси жорий этилган. Биринчи апрелдан янги терминал тўлиқ қувватда ишлайди ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатади.Эслатиб ўтамиз, янги терминал мунтазам рейслар сонини ҳафтасига 40 тадан 120 тагача, перроннинг модернизацияси эса самолётлар тўхташ жойлари сонини 24 тага етказади.Самарқанд аэропорти терминали очиқ китоб шаклида қурилган. Ноёб мажмуа соатига 800 йўловчига хизмат кўрсатишга қодир. Терминал “очиқ осмон” режимида ишлайди, шунингдек, юк ташишга хизмат қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0b/22668111_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f85393e07874f068b95428887298eb67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, самарқанд, аэропорт
иқтисод, самарқанд, аэропорт
Самарқанд аэропорти 1 апрелдан тўлиқ ишга тушади
Самарқанд аэропорти мунтазам рейслар сонини ҳафтасига 40 тадан 120 тагача, самолётлар тўхташ жойлари сонини 24 тага етказди.
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Қайта реконструкция қилинган Самарқанд аэропорти 1 апрелдан тўлиқ ишга тушади. Айнан шу кундан бошлаб ҳаво бандаргоҳи халқаро рейсларни қабул қила бошлайди, деб хабар қилди “Ўзбекистон аэропортлари” бошқаруви раиси Раъно Жўраева Тошкентда бўлиб ўтаётган Инвестицион форум доирасида.
"Бу 2019 йилда амалга оширила бошланган улкан лойиҳа. Энг чўққиси 2021 йилга тўғри келди. Энг қийини, аэропорт фаолиятини тўхтатмай туриб, аэродром ва аэровокзал қуриш эди. Парвозлар тахминан бир ойга тўхтатилди. Умуман олганда, лойиҳа қиймати 150 миллион долларга яқин. Биз уни 18 март куни очдик”, - деди Жўраева.
Энди эса тўлиқ аэропорт мажмуаси фойдаланишга топширилмоқда, бу ерда божхона ва чегара назорати, йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш бўйича янги ечимлар орқали ўтиш қобилиятини ошириш имконини берувчи янги хизмат кўрсатиш технологияси жорий этилган. Биринчи апрелдан янги терминал тўлиқ қувватда ишлайди ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, янги терминал мунтазам рейслар сонини ҳафтасига 40 тадан 120 тагача, перроннинг модернизацияси эса самолётлар тўхташ жойлари сонини 24 тага етказади.
Самарқанд аэропорти терминали очиқ китоб шаклида қурилган. Ноёб мажмуа соатига 800 йўловчига хизмат кўрсатишга қодир. Терминал “очиқ осмон” режимида ишлайди, шунингдек, юк ташишга хизмат қилади.