Россия дунё келажаги учун Ғарб билан курашга киришди
18:30 26.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023)
© Sputnik / Konstantin Mikhalchevsky
/ Oбуна бўлиш
Россия бугун қўлда қурол билан қураётган янги дунёда "кимёвий қурол" ваҳимаси билан тинч аҳолини бомбардимон қилиш, "демократия ўрнатиш" ниқоби остида исломчилар қўли билан аҳолини қирғин қилиш, миллатчилик асосида олиб борилган оммавий қирғинлар - жазосиз қолмайди.
Украинани денацификациялаш (миллатчилик ғоялардан тозалаш) ва демилитаризациялаш (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) операцияси тарихни “олдин” ва “кейин”ларга бўлган чизиқ бўлди. Сиз билан биз 24 феврал куни янги дунёда уйғондик.
Келинг, нималар билан хайрлашаётганимизни ёдга олсак.
Югославиянинг бомбардимон қилиниши Ғарб сиёсатшунослари томонидан ғайрат билан такрорланган “тарихнинг охири” ҳақидаги хулосалари эрта бўлганининг дастлабки белгиси бўлди. БуНАТОнинг сўнгги операцияси бўлиб чиқди, бунда алянснинг мақсадлари қанчалик одамхўр бўлмасин, ниятларига эриша олди.
Кейин Афғонистон. У ерда Вашингтон Толибон*ни тор-мор қилмоқчи эди. 20 йил ўтди. АҚШ у ердан шармандаларча қочиб кетди ва Толибон яна ҳокимиятни ўз қўлига олди.
Шундан сўнг Ироқда оммавий қирғин қуролларини қидириш амалиёти ўтказилди. Албатта, қуролларни топа олишмади. Аммо ИД* шаклланиши учун унумдор замин қолдирди.
2010-йиллар бошида АҚШ ва Европа фаол қўллаб-қувватлаган “араб баҳори” Ливия ва Сурияда қонли фуқаролар урушларига айланди. Сурияда айнан “Исломий давлат”** жангарилари ўзларини намоён қилди.
Мана шу дунё энди ниҳоясига етмоқда. Ва янгиси қуриляпти.Янги дунёда Цхинвалда “Градлар”дан ўқ отиш жазосиз қолмайди. Бунда демократия ўрнатиш ниқоби остида исломчилар қўли билан қирғин қилиш мумкин эмас. Бунда Одессадаги Касаба уюшмалари уйида одамларни ёқиб юбориш мумкин эмас, саккиз йил давомида халқингизнинг бир қисми олиб борган урушни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас. Дарвоқе, сўнггиси ҳам руслар, ҳам украинлар учун бирдек таалуқли.
Янги дунёда нималар мумкин? У қандай бўлади? Бизни нима кутмоқда? Барчамизни? Қайси мамлакатда яшаётганимиз аҳамиятсиз.
Бугун янги дунёнинг келажаги рус аскарлари қўлида - улар бунинг учун курашмоқда. Шунга ўхшаш вазиятларда Россия ва АҚШ ҳаракатларидаги туб фарқлар Кремлнинг ҳатто энг ашаддий душманларига ҳам аён. Бизнинг самолётларимиз америкаликлар қилгани каби Югославия, Афғонистон ва Ироқ шаҳарларини бомбаламайди. Шундай бўлса ҳам армиямиз Украинадаги исталган объектни йўқ қилиш салоҳиятига эга – яқинда “Кинжал” зарбалари буни яққол исботлади.
Аммо Россия бошқача йўл тутмоқда ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кам бўлишига ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли, бизнинг қўшинларимиз шаҳарларга кириб, ҳар қандай дераза ортида снайпер яширинган бўлиши мумкин бўлган жойда жанг қилишга мажбур бўляпти. Шунинг учун у ерда ўз жонини фидо қилган ҳар бир аскар бошқа вазифалари қаторида тинч украиналикларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учунҳам шундай қилди.
Айнан шу учун ҳам мақсадга эришиш учун қанча вақт керак бўлса, операция шунча давом этади. Бунда, албатта, шошилишнинг кераги йўқ.
У тугагач, дипломатлар сўзлашади. Улар янги дунёнинг хавфсизлик архитектурасини аниқлашлари, аввалгиларга қараганда мукаммалроқ механизмларни ишлаб чиқишлари керак бўлади. Уларнинг баъзиларини қайта кўриб чиқиш керак, қолган қисмини эса, айтайлик, Ўрта ва узоқ масофали ракеталар тўғрисидаги шартномани қайта тиклаш керак бўлади. СНВ-3 кенгайтмаси атрофида жуда муҳим муҳокамалар бўлади. Алоҳида муҳокама мавзуси гипертовушли қуроллар ҳақида бўлади, бунда Россия бошқа давлатлардан сезиларли даражада олдинда.
Аммо энди бу келишувларнинг муқобиллари Москва ва Вашингтон учун икки томонлама ҳужжатлар бўлмайди. УларниПекинда, Деҳлида, Берлинда, Парижда, Теҳронда, Ар-Риёдда - бир қутбли дунё хатоларига ўрин қолмайдиган келажакни лойиҳалаш учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган ҳар бир давлатнинг пойтахтида диққат билан ўқиб чиқилади. Ва энди, Кремлда ва Смоленская майдонида улар иттифоқчи деб билганларимиз ва ўзини Вашингтонда вассал деб билганлар қандай намоён қилаётганини диққат билан кузатмоқдалар.
Ва агар юқорида айтиб ўтилган аспектларда Россиянинг қатъияти ҳал қилувчи рол ўйнаган бўлса, собиқ иқтисодий тартибнинг дафн маросимида Ғарб аллақачон иккита баянни синдириб ташлаган. АҚШ ва иттифоқчилари капитализмнинг асосий тамойили бўлмиш- хусусий мулк дахлсизлигиниаллақачон синдирди. Ҳа, ҳозир булар оддий русларни ташвишга солаётгани йўқ, улар юмшоқ қилиб айтганда, яхталарининг ҳибсга олиниши ва фаррошларнинг ишига ҳақ тўлашдаги қийинчиликлар туфайли россиялик миллиардерлар қанчалар қийналиб қолишгани ҳақида ўқиб, ҳайрон бўлишмоқда. Аммо буни юқоридаги қайд этилган пойтахтларда диққат билан кузатиб боришмоқда - уларнинг энг бой аҳолиси пулларининг катта қисми Ғарб банкларида ётади. Ва улар Вашингтон, Лондон ва Брюсселнинг ҳозирги хатти-ҳаракатларини ёқтирмаслиги аниқ.
Бир ярим ҳафта олдин Америка ОАВлари Саудия Арабистони ва Хитой нефт шартномалари учун юанда тўлаш имкониятини муҳокама қилаётганини ёзган эди. Кеча эса Россия энди Европа давлатлари газни рублда сотиб олишини маълум қилди. Феврал ойида жаҳон иқтисодиётининг доллардан қутилиши ноаниқ истиқболга ўхшаб кўринар эди, аммо бугунги кунда у яққолроқ характерга эга.
Қитъадаги ғарбий қўшниларимизнингкелажаги ҳам алоҳида қизиқиш уйғотади. Европа чиндан ҳам мустақилликка эришадими ёки “тепаликдаги шаҳар” кўрсатмаларига кўр-кўрона амал қилишда давом этадими? Оддий немислар ва французлар Украина миллий батальонларини сақлаб қолиш учун кураш айнан улар ҳисобига олиб борилаётганини англаб етишадими? Ахир, АҚШ очиқчасига эълон қилинган, жамоавий жавобгарликка йўл қўйиб бўлмайдиган ғояларга оёғини артди. Майли, россияликлар учун бу аллақачондан бери янгилик эмас, лекин энди оддий европаликлар ҳам санкциялар учун бадал тўламоқда - уларнинг инфляцияси бизникидан кам эмас.
Шу билан бирга, НАТОнинг Европа қисми Украинани қўллаб-қувватлашда бир овоздан эмаслиги кўриниб турибди. Албатта, алоҳида иссиқ бошлар бор, лекин кўпчилиги нафақат ўз манфаатларини эълон қилишга, балки уларни ҳақиқатан ҳам ҳимоя қилишга тайёр бўлган Россия билан тўқнаш келиш истиқболидан совиб қолди. Афсуски, Ғарб Владимир Путиннинг 15 йил аввал Мюнхенда айтган далилларни эътиборсиз қолдиришнинг оқибатларини яхши тушунмади.
Россиянинг ўзи ҳам улкан ўзгаришларни кутмоқда: узоқ йиллик иқтисодий муаммоларни ҳал қилишни энди кечиктириб бўлмаслиги равшан. Бироқ бу вазиятдан чиқишнинг қандай йўлларини топиш мумкин?
Биз ҳали бу ва бошқа кўплаб саволларга жавобларни билмаймиз, лекин улар, албатта, инсоният тарихининг бир қисмига айланади. Ва уларнинг қандай бўлиши ҳар биримизга боғлиқ. Ахир, янги дунё - масъулият билан боғлиқ. Ўзииз учун, яқинларимиз учун, мамлакат ва бутун дунё учун. Чунки “оролдек бўладиган одам йўқ”.
* Террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот.
** Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.