https://sputniknews.uz/20220326/putinning-gaz-manevri-garbni-lol-qoldirdi---spiegel-23575210.html
Путиннинг газ манёври Ғарбни лол қолдирди - Spiegel
Путиннинг газ манёври Ғарбни лол қолдирди - Spiegel
Sputnik Ўзбекистон
Путиннинг газ тўловларини рублга айлантириш қарори Ғарб санкцияларини пучга чиқаради - Германи нашри. 26.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-26T11:30+0500
2022-03-26T11:30+0500
2023-04-05T18:36+0500
аналитика
европа иттифоқи
газ
тўлов
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/04/23127450_0:274:3154:2048_1920x0_80_0_0_18d2250796e9c2713aee7eb6d7f9a72d.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг нодўст мамлакатлар учун табиий газ учун тўловларни рублга ўтказиш ҳақидаги қарори Ғарб энергетика бозорларида асабийликни келтириб чиқарди, деб ёзади Германиянинг Spiegel журнали.Нашр муаллифларининг таъкидлашича, ушбу манёвр Европа энергетика концернлари кенгашлари ва ЕИ мамлакатлари иқтисодиёт вазирликларида саросимага сабаб бўлган ва уларнинг “пешоналарини тириштиришига” мажбур қилган. Иқтисодчи Йенс Зюдекум, журналга берган интервьюсида таъкидлаганидек, Россия раҳбари "Ғарбни ҳайратда қолдира олди".Ўз навбатида, валюта эксперти Питер Бофингернинг фикрича, Москва бу каби ҳаракатлари билан рублни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.Spiegel шарҳловчилари бу мақсадларга эришиш мумкин, деб тахмин қилишди. Шу билан бирга, иқтисодчи Клаус-Юрген Герн, эҳтимол, бу вазиятда Марказий банк Россия банклари орқали газ истеъмолчиларига рубль сотишни бошлашини қўшимча қилди, бу эса валюта курсини барқарорлаштиради.Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Москва дўст бўлмаган давлатларга газ етказиб бериш учун тўловларни рублга ўтказаётганини айтди, чунки Россия товарларини Европа Иттифоқи ва АҚШга етказиб бериш ва тўловни уларнинг валютасида олиш мантиққа тўғри келмайди. Шу билан бирга, давлат раҳбари Россия газни шартномаларда белгиланган ҳажмда ва нархларда етказиб беришда давом этишини таъкидлади, чунки мамлакат ўз обрўсини қадрлайди.24 февраль куни эрталаб Россия Украинани демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операцияни бошлади. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба беради. Бунга жавобан Ғарб давлатлари Россияга қарши бир қатор янги санкциялар киритди. Улар орасида Россиянинг хориждаги активларини музлатиш, Россия банкларига валюта операциялар ўтказишни таъқиқлаш ва бошқалар бор.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/04/23127450_0:149:2533:2048_1920x0_80_0_0_cb1c1ba43068d4d038ad9d3496d3708c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аналитика, европа иттифоқи, газ, тўлов, россия
аналитика, европа иттифоқи, газ, тўлов, россия
Путиннинг газ манёври Ғарбни лол қолдирди - Spiegel
11:30 26.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Путиннинг газ тўловларини рублга айлантириш қарори Ғарб санкцияларини пучга чиқаради - Германи нашри.
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг нодўст мамлакатлар учун табиий газ учун тўловларни рублга ўтказиш ҳақидаги қарори Ғарб энергетика бозорларида асабийликни келтириб чиқарди, деб ёзади Германиянинг Spiegel журнали.
Нашр муаллифларининг таъкидлашича, ушбу манёвр Европа энергетика концернлари кенгашлари ва ЕИ мамлакатлари иқтисодиёт вазирликларида саросимага сабаб бўлган ва уларнинг “пешоналарини тириштиришига” мажбур қилган. Иқтисодчи Йенс Зюдекум, журналга берган интервьюсида таъкидлаганидек, Россия раҳбари "Ғарбни ҳайратда қолдира олди".
"Шундай қилиб, Путин бизни ўз санкцияларимизни ўзимиз четлаб ўтишимизга мажбур қилмоқда", - деб тушунтирди Зудекум.
Ўз навбатида, валюта эксперти Питер Бофингернинг фикрича, Москва бу каби ҳаракатлари билан рублни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.
“Агар Ғарб мижозлари рублни доллар ва еврога сотиб олишга мажбур бўлса, у ҳолда Россия валютасига талаб ошади ва шунга мос равишда унинг курси ҳам ошади”, — деди Бофингер.
Spiegel шарҳловчилари бу мақсадларга эришиш мумкин, деб тахмин қилишди. Шу билан бирга, иқтисодчи Клаус-Юрген Герн, эҳтимол, бу вазиятда Марказий банк Россия банклари орқали газ истеъмолчиларига рубль сотишни бошлашини қўшимча қилди, бу эса валюта курсини барқарорлаштиради.
"Аммо бу билан Путин Ғарбни ўта оғир аҳволга солиб қўяди, чунки Ғарб санкциялари бемаъни бщлиб қолади", - дея хулоса қилди Герн.
Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Москва дўст бўлмаган давлатларга газ етказиб бериш учун тўловларни рублга ўтказаётганини айтди, чунки Россия товарларини Европа Иттифоқи ва АҚШга етказиб бериш ва тўловни уларнинг валютасида олиш мантиққа тўғри келмайди. Шу билан бирга, давлат раҳбари Россия газни шартномаларда белгиланган ҳажмда ва нархларда етказиб беришда давом этишини таъкидлади, чунки мамлакат ўз обрўсини қадрлайди.
24 февраль куни эрталаб Россия Украинани демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операцияни бошлади. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба беради. Бунга жавобан Ғарб давлатлари Россияга қарши бир қатор янги санкциялар киритди. Улар орасида Россиянинг хориждаги активларини музлатиш, Россия банкларига валюта операциялар ўтказишни таъқиқлаш ва бошқалар бор.