https://sputniknews.uz/20220326/ozbekistonga-mintaqaviy-aviakompaniya-juda-kerak----rano-djuraeva-23579365.html
Ўзбекистонга минтақавий авиакомпания жуда керак - Рано Джураева
Ўзбекистонга минтақавий авиакомпания жуда керак - Рано Джураева
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бўйлаб 40 га яқин йўналиш – нафақат пойтахтдан вилоятларга, балки вилоятлар ўртасида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. 26.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-26T16:00+0500
2022-03-26T16:00+0500
2022-03-26T16:00+0500
иқтисод
тошкент
авиарейслар қатнови
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1a/23576857_0:13:1280:733_1920x0_80_0_0_d1b4e34cbb35546c5398a8a2d657b010.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Рано Джураева Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида сўзга чиқиб, ташкил этилаётган “Силк Авиа” минтақавий авиакомпаниясининг айрим тафсилотларини маълум қилди.“Туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш уфқлари” мавзусидаги мулоқот давомида Рано Джураева ички туризмни ривожлантиришга тўхталар экан, ўтган йилдан бошлаб “Силк Авиа” минтақавий авиакомпаниясини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилгани, мазкур авиакомпания мамлакат ичида авиақатновларга бўлган талабни қондиришини таъкидлаб ўтди.Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон бўйлаб 40 га яқин йўналиш – нафақат пойтахтдан вилоятларга, балки вилоятлар ўртасида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.Бошқарув компанияси Бошқаруви раиси, шунингдек, биринчи босқичда 70 ўринли учта минтақавий самолёт келиши кутилаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, бундай сиғимга эга самолётлар минтақавий авиаташувлар учун мақбулдир. Рано Джураева, шунингдек, минтақавий авиакомпания базаси янги "Самарқанд" аэропортида жойлашишини ҳам маълум қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1a/23576857_82:0:1219:853_1920x0_80_0_0_3e72126d5e40f82b8e0e806d572cc0e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, тошкент, авиарейслар қатнови, туризм
иқтисод, тошкент, авиарейслар қатнови, туризм
Ўзбекистонга минтақавий авиакомпания жуда керак - Рано Джураева
Ўзбекистон бўйлаб 40 га яқин йўналиш – нафақат пойтахтдан вилоятларга, балки вилоятлар ўртасида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Рано Джураева Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида сўзга чиқиб, ташкил этилаётган “Силк Авиа” минтақавий авиакомпаниясининг айрим тафсилотларини маълум қилди.
“Туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш уфқлари” мавзусидаги мулоқот давомида Рано Джураева ички туризмни ривожлантиришга тўхталар экан, ўтган йилдан бошлаб “Силк Авиа” минтақавий авиакомпаниясини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилгани, мазкур авиакомпания мамлакат ичида авиақатновларга бўлган талабни қондиришини таъкидлаб ўтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон бўйлаб 40 га яқин йўналиш – нафақат пойтахтдан вилоятларга, балки вилоятлар ўртасида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.
“Бу ерда минтақавий авиаташувлар йўқ ва уларни ривожлантириш керак. Биз ҳозирда 40 га яқин йўналишни очмоқчимиз. Бу ички туризм ривожига ҳам катта хисса қўшади. Эътибор берсам, Самарқанд, Бухоро, Хива каби сайёҳлик йўналишларига ҳам инсонлар ё чипта йўқлиги, ёки қимматлиги сабаб поезд, автобус ёҳуд таксида боришга мажбур. Мен ички йўналишлар бўйича статистик маълумотларни кўриб чиқдим – 2021 йилда биз миллионга яқин йўловчига хизмат кўрсатдик. Албатта, талаб катта. Аҳоли мамлакат бўйлаб ҳаракатланишда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Шунинг учун биз ишларни жадал суръатларда олиб бормоқдамиз ва умид қиламизки, кузгача самолётларни етказиб берамиз ва илк парвозларни амалга оширишни бошлаямиз”, - деди Рано Джураева.
Бошқарув компанияси Бошқаруви раиси, шунингдек, биринчи босқичда 70 ўринли учта минтақавий самолёт келиши кутилаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, бундай сиғимга эга самолётлар минтақавий авиаташувлар учун мақбулдир. Рано Джураева, шунингдек, минтақавий авиакомпания базаси янги "Самарқанд" аэропортида жойлашишини ҳам маълум қилди.